Долзарб мавзу      Бош саҳифа

БИЗДАН КЎРА БАХТЛИ БОЛАЛАР

1989 йил. Сўнгги қўнғироқ олдидан устозимиз бир-бир болалардан сўради:

— Зокир, нега лагерга бормайсан?

БИЗДАН КЎРА БАХТЛИ БОЛАЛАР

 

— Бобом билан қўй боқарканман, отам айтди, — бурнини тортади Зокир.

— Сен-чи, Турсунбой?

Илжайиб гапирадиган Турсунбой ишшаяди:

— Тўқай ортида тарвуз экяпмиз, ёнида анҳор бор. Отам чайла қуряпти. Онам, ўша чайла сенга лагерь, деди.

Ўқитувчимиз афсус билан бошини чайқайди. Қолганлардан ҳам бир-бир сўрайди. Кимдир укасига қараши керак, яна биров уйидагилар билан пахта ўтоққа чиқади. Навбат менга келади. «Ҳа, бораман», деб бақиргим келади, аммо жимгина бошимни эгаман. Кўз олдимга онам келади.

...«Майли, борақол», дейди пиллақуртига барг ёяётган онам. «Ростдан жўнатасизми?», дейман қулоқларимга ишонмай. Онам эса хўрсинади: «Сен кетсанг, пастга тўкилган пиллақуртини ким теради?». Ер депсинаман: «Термайман, термайман». Онам хўрсинади: «Майли, терма». Сўнг осма тагига тўкилган пиллақуртини теришга эгилади. Бироқ осма тагига сиғмайди. Қўлини узатиб пиллақуртларни теради. Сўнг инқиллаб-синқиллаб ўрнидан тураркан, юзини тут новдаси тирнаб юборади. Онамнинг юзидаги қизил ариқчага қараб қўрқиб кетаман: «она, йиғламанг, майли, лагерга бормайман». Аммо ўқитувчимизга буни айтолмайман.

Ўқитувчимиз маҳзун ҳолда дейди:

— Бола бўлиб боладай юрмайсизлар-а! Бор-йўғи учинчи синфни тугатдинглар!

...Халқ таълими вазирлиги яқинда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги таълим муассасаларида ташкил этган «Ўқувчи-ёшлар бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши» мавзусидаги медиа-турда қатнашиб, даставвал, шулар эсимга тушди.

Биз ёзги таътил деганда эрталаб ва пешинда далада  катталарга ёрдам беришни, қоқ туш пайтида анҳорда чўмилиш, тўқайдаги кўлдан балиқ тутиш ёки колхоз боғига ўғирликка тушишни тушунар эдик. Бугун эса ёзги таътилнинг моҳияти ўзгача.

Биргина жорий йилда мамлакатимизда 1204 болалар ёзги дам олиш оромгоҳи ташкил этилибди: 213 таси стационар, 851 таси кундузги, 140 таси эса меҳнат ва дам олдириш оромгоҳи экан. Уларда 300 мингдан зиёд бола таътилни мароқли, мазмунли ва самарали ўтказмоқда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик юбилейи арафасида оромгоҳларга жалб қилинмаган болаларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг тадбирларга қамраб олинишини кенгайтириш мақсадида барча умумтаълим мактабида соғломлаштириш майдончалари, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спорт секциялари, «Баркамол авлод» болалар марказларида турли тўгараклар, мусиқа ва санъат мактабларида мусиқа сабоқлари, ахборот ресурс марказларида китобхонлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-умумий ўрта таълим мактаби. Соғломлаштириш майдончалари, ахборот-ресурс маркази, «Ёш мусаввирлар», «Ёш китобхонлар», «Ёш дастурчи», инглиз тили ва мусиқа тўгараклари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга улардаги қизиқиш, иштиёқ ва истеъдодни юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Равшаной БОЙИМБЕТОВА, 72-мактаб тасвирий санъат ва чизмачилик асослари ўқитувчиси:

— 18 йиллик педагоглик фаолиятим давомида жуда кўп иқтидорли болаларни кўрдим. Улар дарс давомида яхши ўқишарди-ю, таътил пайтида шароитнинг йўқлиги ёки бошқа сабаблар билан бирдан лоқайд ё ўйинқароқ бўлиб қолишарди. Энди эса оромгоҳларга қамраб олинмаган ўқувчилар учун ҳам мактабимизда бир нечта тўгараклар фаолият юритяпти. Жумладан, «Ёш мусаввирлар» тўгараги рассомликка иштиёқи бор болаларни бирлаштирган. Айни пайтда ҳафтада бир кун болалар расм чизиш билан шуғулланади.

«Зумрад ва Қиммат» эртагида Қиммат ролини кичик саҳнада қойилмақом ижро этаётган 12 ёшли Мафтуна Ҳусанова ўзининг орзулари ҳақида гапирди:

— Эртак, шеър ўқишни яхши кўраман. Эртаклардаги қизларнинг ролларини ўйнайман. Келажакда болалар учун суратга олинадиган киноларда роль ижро этишни орзу қиламан.

Албатта, Мафтунанинг ёш қалбида бу орзунинг туғилгани бежиз эмас. Чунки  мактабда ташкил этилган бу тўгарак мунтазам равишда «Жайҳун» қўғирчоқ театри бадиий раҳбари, актёр Мансур Қурёзов билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Болалар актёри нафақат болаларга томоша кўрсатади, балки улардаги актёрлик салоҳиятини юзага чиқариш, таътилни мароқли ўтказишлари учун ҳаракат қилади.

Айни вақтда кундузги оромгоҳга жалб этилган болалар ўртасида «Энг фаол китобхон» танлови ташкил этилган бўлиб, унда 8-синф ўқувчиси Неъмат Муҳаммадов ғолиб бўлди. У 15 июндан оромгоҳга жалб этилган бўлса, шу вақт мобайнида Худойберди Тўхтабоевнинг «Беш болали йигитча», ­Антуан де-Сент Экзюпэрининг «Кичкина шаҳзода», Миркарим Осимнинг «Тўмарис» китобларини ўқиб, ўзининг бу китоблар ҳақидаги таассуротларини гапириб берди.

Болаларни бағрига чорлаган яна бир даргоҳ — тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Бу ерда 73 та умумтаълим мактаби ва туб аҳоли болалари қамраб олинган. Айни пайтда болалар бу ерда спортнинг 13 тури билан машғул. Ёзги таътилда 800 га яқин ўқувчи спорт тўгаракларига қатнашаётган бўлса, шулардан 140 нафари қизлар. Уларнинг қўлга киритган ютуқлари ҳам талай.

Ёзги таътилда қизларини бадиий гимнастика тўгарагига олиб келган Дилдора Абдураҳимова шундай деди:

— Катта қизим 9 ёшда, кичкинаси 7 ёшда. Улар уч ёшидан бошлаб шу спорт тури билан шуғулланишади. Ўқиш пайтида машғулотлар учун вақт камроқ. Айни пайтда таътил бўлгани учун улар асосий вақтини машғулотларга бағишлашяпти.

Асрор  РЎЗИАЛИЕВ, 14 ёш,  муай-тай бўйича Ўзбекистон чемпиони:

— Бу тўгаракка келганимга 3 йил бўлди. Бундан ташқари, инглиз, рус тили, математика фанлари билан жиддий шуғулланаман. Кўпчилик таътилда мазза қилиб дам олсанг бўлмайдими, дейишади. Аслида таътил мен учун келаси йил Бухорода бўладиган Осиё чемпионатига тайёрланишимга катта имконият.

«Баркамол авлод» болалар марказида ташкил этилган «Ёш рассомлар», «Ёш журналист ва нотиқлар», «Оила саломатлиги», «Ёш дастурчи», «Қандолатчилар», рақс ва бадиий гимнастика тўгаракларида ҳам ўқувчи-ёшларга катта қулайликлар яратилган.

16-болалар мусиқа ва санъат мактабидаги хор, фортепьяно, эстрада, халқ чолғулари, аккардион, дамли, зарбли чолғулар, хореография ва тасвирий санъат каби тўгараклар ўқувчи-ёшларга манзур бўлмоқда. Бу даргоҳга 8 ёшида рубоб чалиш иштиёқида келган Шоҳруҳ Муҳаммаджонов бугун 12 ёшда. У айни пайтда «Завқим келур», «Дутор баёт»ни завқ билан чалар экан ҳар қандай тингловчини маҳлиё қила олади.

Рақс тўгарагининг аъзолари Райҳона ва Ширин Тошкенбоеванинг «Лазги», «Андижонча», «Ипак» рақсларини томоша қилганимизда, «юртимиз истеъдодларга нақадар бой-а», деган фикр ўтди хаёлимиздан. Чунки ҳали 9 ёшга ҳам тўлмаган Райҳона шу йил Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «Весьна Петербурга» фестивалида «Лазги» ва грузинча рақси учун 1-ўринни қўлга киритган...

Кундузги оромгоҳлардан қайтар эканмиз, яна менда болалик хотиралари уйғонди. Тенгқур ҳамкасблар билан йўл бўйи шулар ҳақида гаплашиб келдик ва баримизнинг тилимизда бир гап айланди: булар биздан кўра бахтли болалар.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар