Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

Эл одамлари

Воқелигимизда миллий тил, миллий ифода услуби, миллий қаҳрамон ҳамда миллат руҳиятини кўрсатиб берувчи бадиий асарлар у қадар кўп эмас. Илк миллий роман — «Ўткан кунлар»дан кейин бу бўшлиқни тўлдириш учун бир қанча уринишлар бўлди, албатта. Лекин улар орасида бадиий жиҳатдан етук ҳамда китобхонни ўзига ром эта оладиганлари унча кўп эмас. Бундай асарлар яратишда муаллиф қалбида биринчи навбатда ўз ватанига бўлган чексиз муҳаббат, унинг ҳар қаричини ўз тақдирига эгиз деб ҳис қила олиш туйғуси ҳамда миллий ғурур мустаҳкам ва барқарор бўлиши зарур. Анвар Суюн қаламга олган Эшмонбек айни шундай қаҳрамонлардан бири. 
Муаллифнинг «Эшмонбек» қиссасида Булунғурнинг Эшмонтўп қишлоғи тарихи ва ушбу ушбу қишлоққа асос солган афсонавий Эшмонбек исмли шахс ҳақидаги ривоятлар бадиий талқин этилган. Анъанавий халқ достонлари тарзида ёзилган бўлса-да, муаллиф бу асарини қисса деб атайди. Унда Гўрўғли, Алпомиш, Равшанбек каби халқ қаҳрамонлари даражасидаги бир мард йигит — ҳукмдорнинг кенжа фарзанди Эшмонбекнинг тақдир синовлари тегирмонига тушиб, бошдан кечирганлари баён этилади. Чавандоз, полвон, оқил, уддабурон ва тадбирли йигитнинг синовлардаги машаққатлари китобхонни бефарқ қолдирмайди. Кези келганда, қиcсани ўқиётган китобхон асар қаҳрамонлари билан бирга яшайди. Улар билан биргаликда ҳаёт-мамот чиғириғидан ўтади.
Муаллиф ўз қишлоғининг бир неча минг йиллик тарихини боболаридан эшитган, халқ орасида оғиздан-оғизга кўчиб юрган ривоятлар орқали қайта тиклайди, жонлантиради. Бу билан биргина қишлоқ тарихи, маънавияти, танти одамлари мисолида бутун бир миллат тарихига эътибор қаратади. Китобхонни ўзининг миллий ўзаклари, асли ва ўзлигига бир қур назар ташлашга ундайди. «Биз киммиз? Қандай элмиз? Ўтмишда ота-боболаримиз қандай ҳаёт кечиришган?» каби саволларга жавоб ахтаришга даъват этади.
Мазкур китобдан ўрин олган «Солин йўли» ҳикояси бугунги одамлар ҳаётини тасвирлаш билан бошланган бўлса-да, ундаги воқеалар бироз олдин ровий ҳаётида юз берган бир воқеани батафсил баён этишга таянади. Кўпкарига меҳр қўйган содда ва самимий қишлоқ одамлари қиёфаси гавдалантирилади. Чавандоз ҳамда замонавий шаҳарлик одам ўртасидаги суҳбатда кўпкари нафақат миллий ўйин, ҳатто миллий қадрият даражасида талқин этилишининг гувоҳи бўламиз. 
«..Ота-боболаримиз бойиш учун улоқчи от сақламаган. Ўзини билган чавандозам пул учун узангига оёқ қўймайди. Ҳар элнинг ўз оти бўлади. Отсиз эл, полвонсиз эл — эл бўладими! Бундай юрт давраларда эсланмайди. Фалон жойдан меҳмон тушди. Отини ушлаб қўноғини беринглар, демайди. Оти борнинг — оти бор-да, иним!» 
Ҳикоя қаҳрамони уч кам етмишга кирган, умрининг кўп қисмини узангида ўтказган Қурбон чавандоз тилидан айтилган бу гаплар улоқ-кўпкари йигит учун моддий манфаат эмас, мардлик, полвонлик ва ор устунлигини ифода этувчи чинакам синов майдони. Эр-йигит шундай майдонларда чиниқиб-пишиб, элга танилиб, халққа қўшилиб боради. Муаллиф бу ҳикояда ана шундай эзгу анъаналардан баҳс юритади.
Китобдан ўрин олган «Адрас» ҳикоясида ҳам худди шундай мард, чапани, содда ва самимий қишлоқ одами — Даврон Очил қиёфаси тасвирланган. Қаҳрамон ғурури баланд инсон. Ўзига паст назар билан қараган сотувчини доғда қолдириб, дўкондаги энг қиммат матони сотиб олиб, оёғига пайтава қилиши унинг ички оламини яққол ифода этади. «Бу билан ҳеч бир инсон ўзи каби бошқа бир инсондан кам эмаслигини кўрсатмоқчи бўлдим», дейди муаллиф. Ҳикояда айни ғоя тўлиқ кўрсатиб берилган.
«Қўнғир» ҳикоясида инсон ва табиат мувозанати муаммоси Эгизактепа тулкиси образи орқали кўрсатиб берилган. Оч қолган тулки одамларнинг товуқ, жўжаларига ҳужум қилса, она табиатга нисбатан ваҳшийлашиб бораётган инсон эса борлиққа мислсиз қирон етказади. Натижада, атрофдаги яшил олам катта талафот кўради. Ундаги жониворлар қирилиб битади. Лекин барибир инсон ўзини эмас, мушкул аҳволда қолган ҳайвонни ваҳший ҳисоблаб, уни йўқ қилади. «Бу ўринда аслида ким ваҳшийроқ?» деган савол ҳикоя сўнгида китобхонни жиддий ўйга толдиради.
Самимий инсонлар қиёфаси, турмуш тарзи, ҳаёти, гап-сўзлари, миллий ва халқона қарашлари китобдан ўрин олган ҳар бир асарда кўриниб туради. Миллий томирлари қанчалик теран эканини англаб етган ва бугунги ҳаётини шунга мувофиқ қура олган инсоннинг келажаги ҳам буюк бўлиши шубҳасиз.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар