Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

миллион нусхали китоб

нега бизда чиқмаяпти?

Бундан ўттиз йиллар муқаддам китоб чоп қилиш билан фақат Тошкентда фаолият юритган нашриётлар шуғулланар эди. 

миллион  нусхали  китоб

Ўтган асрнинг 90-йилларидан эътиборан вилоятларда ҳам нашриётлар ташкил қилина бошлади. Бу бирмунча қулайликлар туғдириб, чекка ҳудудларда яшаб ижод қилаётган қаламкашларга қийинчиликларсиз китоб чиқариш имкониятини берди. Вилоятлар нашриётларида эълон қилинган айрим асарлар бутун мамлакатимиз бўйлаб тарқалиб, эътирофга сазовор бўлган даврлари ҳам кўп. «Бухоро», «Насаф», «Жиззах», «Қорақалпоғистон» нашриётларида чоп қилинган китоблар бутун юртимиз бўйлаб тарқалиб, қўлма-қўл бўлганига гувоҳ бўлганмиз.

Афсуски, айрим вилоятларда фаолият юритаётган нашриётлар узоқ йиллар бир жойда депсинишдан нарига ўтмаяпти. У ерда ишлаётганлар бугунги давр нашриётлар учун ҳам янги лойиҳа ва ташаббусларни талаб қилишини унутиб қолаётгандек чамамда. Фақат буюртмачини кутиб, пойлаб ўтирган билан ишни янгича услубда қойиллатиб бўлмаслигини, минг таассуфки, айрим нашриёт мутасаддилари чуқур англаб етмаяпти. Пировардида 1990 йиллар бошида ташкил қилингандан буён маҳаллий нашриётлар штат жадвали икки-уч нафар шахсдан ошмасдан қолмоқда. Ачинарлиси шуки, бу ерда эълон қилинаётган китоблар адади ҳали кўп минг нусхага етмаяпти. Менинг таклифим, вилоятларда рақобатни ривожлантириш учун хусусий нашриётлар ташкил қилинишига жиддий эътибор қаратиш керак. Ана шунда китоб маҳсулотлари чоп қилиш ва истеъмол бозорини шакллантириш мақсадида хориж тажрибаси ҳаётга тадбиқ қилинган бўларди. 
Хўш, чет элда китоб чоп қилишда нашриётлар фаолияти қандай? 
Бозор иқтисодиёти ривожланган Европада нашриётлар янги инновацион таклиф ва ташаббуслар орқали одамларни кўпроқ китоб ўқишга қизиқтириб туришади. Агар нашриётлар ташаббускорликни қўлдан бой берса, касодга учради деяверинг. Касодга учрамаслик учун одамларнинг қизиқиши, маънавий қарашлари ва эҳтиёжи доимий равишда ўрганиб борилади. Хуллас, хорижда биздагидек фақат буюртма асосида китоб чиқариш билан шуғулланмасдан энг яхши асарларни ўз ҳисобидан чоп қилиб, катта даромад орттираётган нашриётлар ҳам йўқ эмас. Германиянинг кичик бир шаҳридаги хусусий нашриётларда бир неча ўнлаб ходимлар меҳнат қилишини эшитиб, ҳавас қилса арзийди.
Лондондаги «Bloomsbury» нашриёт уйи томонидан Жоанна Кетлин Роулингнинг «Гарри Потттер ва файласуфнинг тоши» асари қандай чоп қилингани ҳақида кўпчилик яхши билса керак. Муаллифга муҳаррир 1500 фунт миқдорида бўнак ҳам тўлайди ва китобни нашр қилишга розилик билдиради. 1997 йилда асарнинг кейинги китобларини ёзишда давом этиши учун Роулингга 8 минг фунт миқдоридаги маблағ ажратилади. Бу эса ёзувчини ижод билан янада жиддийроқ шуғулланишига туртки беради. 
1997 йилнинг июнь ойида «Гарри Поттер ва файласуфнинг тоши» китобининг дастлабки мингта нусхаси нашр қилинади ва улардан 500 таси кутубхоналарга тарқатилади. Бугунги кунда бундай нусхадаги ҳар бир китобнинг қиймати 16 мингдан 25 минг фунтгача баҳоланади. Асарни АҚШ ҳудудида нашр қилиш ҳуқуқини сотиш учун 1998 йилнинг бошида аукцион ўтказилади ва унда 105 минг АҚШ доллари эвазига «Scholastic Inc» нашриёти ғолибликни қўлга киритади. 
Тўртинчи китоб — «Гарри Поттер ва аланга кубоги» АҚШда сотувга чиққач дастлабки 48 соат ичида уч миллион нусхаси сотилади ва барча рекордларни янгилайди.
2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳали кўп ишлар қилиниши керак деб ўйлайман. Айниқса, нашриётлар фаолиятида  хориж тажрибасини татбиқ этиш ва ташаббускорлигини оширишга катта эътибор қаратиш зарур.
Қачон бизда Роулинг хоним китоби сингари бир неча юз минг ёки миллионлаб нусхаларда китоблар чиқарилади? Ахир «Гарри Поттер ва файласуфнинг тоши»дан ҳам ўн чандон қизиқарли асарлар ўзбек адабиётида бир талай-ку! Биз фақат ўқувчи эътиборини жалб қилиш, реклама бозорини ривожлантиришни эплолмаяпмиз. Қанчалик жон койитмайлик, китобхонлик маданияти ҳали мақтанадиган даражага етмасдан бир жойда депсиниб қолмоқда.
Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар