Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ҳаёт ва ўлим чегараси

Сўнгги йилларда ёзувчи Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи гўё асарнинг янги тўлқини каби ўқувчилар ҳаяжонига сабаб бўлмоқда.

Ёзувчи ёзади: «Аммо... бундан ўн беш йиллар муқаддам ўзбек адабиёти ва санъати... нонкўрлик даврини бошидан кечирди, муттаҳамлик даврини бошидан кечирди. Бетгачопарлик, юзсизлик, сурбетлик даврини бошидан кечирди. Ўзбек адабиёти ва санъати алғов-далғов кунда қолди. Ўзбек маданиятини яратган санъаткорлар бир бурчакка тиқиб ташланди. Ўзбек адабиётини бойитган адиблар бир четга суриб қўйилди. Улкан адабиёт ва санъат намояндалари мисоли... чиқитга чиқариб ташланди. Бу — бир тўда қайта қурувчи ниқоби остидаги гуруҳлар эди. Демократ ниқоби остидаги тўдалар эди. Ватанпарвар ниқоби остидаги ватанфурушлар эди. Ҳақиқатни айтувчи ниқоби остидаги шаллақилар эди, бузуқилар эди. Мен ушбу даврни «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романимда тўлақонли тасвирлаб бердим».
Асардаги Дилбар, Мадиев каби образларни демократ ниқоби остидаги тўдаларнинг тўдабошиси сифатида қарайди ва бу ҳолат воқеалар ривожида аёнлаша боради. Асар қаҳрамони Ботир қўшчи, Ражабовларни том маънода қайта қуриш давридаги ўзбек зиёлилари тимсоли десак адашмаймиз. Улар «бир юмалаб» бошқа одамга айланиб қололмайди. Асар мутолааси давомида бу образлар динамикасини кузатамиз. Улар анча шаклланади.
Ўша вақтда раҳбар вазифасида ишлаганларга ачинишдан бошқа иложимиз йўқ. Мавжуд шароитда раҳбарлар ўзи хоҳламаса ҳам кўз юмиб бюрократизмга одатланган эди. Балки буни хоҳламасдан қилган бўлса-да, ўзи ҳам охир-оқибат шу руҳий касалликлар шифохонасида азобланади. 
Асар ўзбекчиликда кўпда суриштириладиган уруғ-аймоғи ким экани ва бугун жамиятда у ким деган саволларни кўндаланг қўяди. Асарда муаллиф айтмоқчи Ботир фирқанинг Зайнаб хотин билан суҳбатига эътибор қаратсак: 
 « — Сиз Мирзахўжабойни кенжа заифаси... Зайнаб... Зайнаб хотинмисиз?
— Шундай, шундай.
— Қизалоғингизнинг оти нима?
— Обод.
— Обод, Обод... Мирзахўжабойни қизими?
— Шундай, Обод ... ўша кишидан!
— Сиз кимни зурриётини бозорга олиб чиққанингизни биляпсизми? Кимсан, Мирзахўжабойни зурриёти!
Она миқ этмади. Она ерга тикилди.
— Мирзахўжабойни зурриёти-я! — деди Ботир фирқа. — Чин, Мирзахўжабойлар совет ҳукуматини тан олмай, Афғонистонга қочиб кетди. Аммо-лекин у киши Саидхўжа эшонни тўнғич ўғиллари. Бир сўз билан айтсак, эшонзода, эшонзода!» 
Бу суҳбатда Ботир қўшчи табиатидаги қўшчи ва фирқалик тўқнашуви эътиборни тортади. Шу ўринда унинг фирқалигидан қўшчилик дунёқараши устун келади. Чунки унинг қалбида эшонларни ота-боболари каби ҳурмат қилиш, улуғ билиб хизматида бўлиш туйғуси бор эди. 
Замона зайли кимсан Мирзахўжабойнинг авлодларини ҳақиқий совет кишиси қилиб тарбиялади. Асарда муаллиф Мирзахўжабойнинг қизини бозорга олиб чиқишига ўзига хос маъно юклаган. Телевизордаги диктордан ҳам ҳаё қиладиган Зайнаб момо ва қизи Ободнинг табиати, феъл-атворида бир-бирини тақозо этмайдиган тафаккур ўзгаришлари юз берди. Давр шамоли юзидан паранжисини олиб ташлаган ёхуд юзи паранжи кўрмаган Обод Зайнаб момонинг кўнглини обод қилгудек фарзанд бўлолмасди. Ободни она сифатида Зайнаб момо эмас, таълим даргоҳларида ўқувчилар онгига маҳкам сингдирилган совет мафкураси тарбиялаганди.
Асарда юқоридаги жараён давр руҳига мос тарзда жонли тасвирланган. Муаллифнинг асосий мақсади Зайнаб ё Ободнинг ҳаёт тарзини ёритишмас, Дилбар (Диля) ва у кабиларнинг табиати ҳақида ёрқинроқ тасаввур пайдо қилиш эди. Муаллиф асарда совет давридаги жараён фонида ўқувчи онгида асл воқеликни жонлантиришга уриниш ва қайта қуриш даври оқибатларини кўрсатиш эди.
Ботир фирқани Дилянинг балоғат вақтида қилган тубан ишларидан кўра унинг бир юмалаб муслима қиёфасига кириб олгани ғазаблантиради.
Асарнинг етакчи ғоясига кўра, қаҳрамонлар нариги дунёдаги бахтли ҳаётдан умидвор бўлишдан кўра, турмуш қонунлари ва шароитлари янада такомиллашувига ишонади. Халқ етакчилари сафсатабозликдан амалий яратувчанликка ўтишини қўллайди. Қаҳрамонлар турмуш мантиғига диққат қаратсак, адабий қаҳрамон учун ҳаёт ва ўлим ўртасидаги чегара миллий колорит орқали ўтади.
Асар сўнггидаги ҳашар йўли билан чинорларни олиб ташлаш эпизодига рамзий маъно юкланади. Қаҳрамон руҳиятини, ўша вақтдаги ҳолатини «кундузги уйқудан уйғонган одам» тарзида тасвирлайди. Қаҳрамон қариган (90 қоралаган) чоғида ўзи ўтқазган чинорларни қўпоришда ўзидан фойдаланиш ҳодисаси ўзи ўша 30-йиллардаги тузган тузимнинг қайта қурувчилар томонидан бузилишига ёрдам бериш, деб ўйлайди. Бу воқеалардан руҳан эзилади. Романда бунёдкорлик руҳи, моддий дунёни яшартириш истаги кучли. Қаҳрамон маиший-ахлоқий, диний-илоҳий ва эстетик қадрият кишиси сифатида қайта туғилади. Романни тушунишда юқоридаги жиҳатлар эътиборда тутилиши керак. 
Адибнинг асарни ёзишига туртки бўлган омиллардан бири жамиятдаги туб ўзгаришлар эканини илғаймиз. Шу жиҳатдан асар қаҳрамонларида ёзувчининг бадиий нияти қай даражада акс этганини кўришимиз мумкин. Адиб совет мафкурасига садоқатли кишилар ва қайта қуриш кайфиятидаги «янгича» фикрлайдиган ёшлар қарашлари орқали ўша пайт ижтимоий-сиёсий муҳитини очиб беришга ҳаракат қилади.
Завқиддин СУВОНОВ
 




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар