Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚАРИНДОШГА АЙЛАНГАН ҚЎШНИЛАР

Бу хабар мени ҳайратга солган эди. Икки ён қўшнимиз қуда бўлаётган экан. Маҳалладошларнинг бир-бирига қуда бўлиши табиий ҳол, албатта.

ҚАРИНДОШГА АЙЛАНГАН ҚЎШНИЛАР

Мени ҳайратлантиргани шуки, бу икки қўшни кўп йиллардан бери бир-бири билан қўшничилик қилмайди. Маҳалламиз кексаларининг айтишича, бу икки оиланинг катта боболари ўртасига совуқчилик тушиб, қўшничилик ришталари ўшанда узилган. Авлодлар ҳам бир неча йилдирки, узилган алоқани тиклашга ҳаракат қилмаган. Ҳеч кутилмаганда нафақат алоқаларнинг тикланиши, балки қариндошчилик билан боғланиши — эшитганларнинг ҳаммасини шошириб қўйди. Аммо ҳеч ким тўй эгаларидан бундай қарор қабул қилишга нима сабаб бўлганини сўраш учун журъат қилолмади...

Тўй ҳам ўтди. Қизиқишимни яширолмай, биринчи бўлиб, келин олган қўшнидан кутилмаган қарорнинг сабабини сўрадим:

— Ўғлимни уйлантирмоқчи эдик, — дейди Гулзода ая. — Ундан ўзинг ёқтирган қиз борми, деб сўрасак, қачонлардир биз алоқани узган қўшнимизнинг қизида кўнгли борлигини, унга уйланмоқчи эканини айтди...

 Ҳар қанча уринмайлик, ўғлимнинг раъйини қайтаролмадик. Маслаҳатлашдик, талашиб-тортишдик, қариндошлар ҳар хил фикр билдиришди. Совчиликка борганда, ён қўшнимиз билан танишиш керак. Гапни нимадан бошлашнинг ўзи бир муаммо. Роса бир ой шу масала устида ўйладик. Борсак-да, бизни қувиб солса-чи ёки таклифимиздан ранжиб қолса-чи, умуман, биз ҳақимизда қандай фикрда экан деб бошимиз қотди. Ахири, ўғлимнинг қатъий қароридан куч-ғайрат олиб, ҳаяжон билан совчиликка бордик...

Шу саволни қиз узатган қўшнимизга ҳам берган эдим:

— Бу қўшни билан кўп йиллар олдин алоқамиз узилган, — дейди Абдуғафур ака. — Бунга нима сабаб бўлганини аниқ билмаймиз. Муносабатларни тиклашга эса, ҳеч биримиз ўзимизда журъат тополмадик. Буни қарангки, фарзандларимиз биздан журъатлироқ чиқишди.

Бир куни кутилмаганда шу қўшнимиз бизникига совчиликка келди. Эр-хотин ҳайратда қолдик, обдон ўйладик. Хатто уларнинг бу таклифи ортида бошқа бир манфаат йўқмикан, деган хаёлга ҳам бордик. Яхши танимаганимиз учун бу ниятнинг самимийлигига шубҳа қилдик. Рад жавобини берамиз, деб турсак, қизимизнинг гаплари фикримизни бутунлай ўзгартирди:

«Улар ўтган ишларга қарамай, уйимизга яхши ният билан келишган экан, биз ҳам шунга муносиб жавоб қайтаришимиз керак. Халқимизда азалдан яхши-ёмон кунларда қўшнилар билан ҳамжиҳатликда иш кўрилган. Қўшнининг юрагини оғритувчи ишлардан сақланиш қўшничиликнинг эзгу анъаналари сирасига киради. Шундоғам биз бу анъанани узоқ вақт оёқости қилиб келдик. Бизнинг рад жавобимиз, аввало, уларга нисбатан ҳурматсизлик бўларди. Хатомизни тўғрилаш имконини ҳам қўлдан бой берган бўламиз. Узилган муносабатларни тиклаш учун бундан яхшироқ йўл бўлмаса керак».

Ҳа, баъзан фарзандлар ҳам ўзи билиб ёки билмай катталарга тўғри йўл кўрсатишади.

Бир йигитнинг соф муҳаббати, шижоати ҳамда бир қиздаги инсонийлик, олижаноблик хислатлари бир-бирининг борлигини унутган кўздай қўшниларни топиштирди, уларнинг елкасидаги оғир юкдан халос қилиб, икки оилага қувонч, бахт олиб келди.

Гулнора ТОЛИБОВА,

Тошкент вилояти




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар