Етти кун      Бош саҳифа

Давлат харидларига талаб...

Илгари давлат харидлари тизимида мижозларнинг иштирок этиши жараёнида, буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида кўплаб муаммолар учраб турар эди. Бунда соғлом рақобат муҳити сустлиги боис харидорларнинг давлат харидларига бўлган талаб ва мурожаатлари кам эди. Эндиликда мана шу тизим ўзгармоқда.

Давлат харидларига бўлган талабни ошириш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, юзага келаётган бир қанча муаммоларни бартараф этиш мақсадида Республика товар хомашё биржаси                 www.xarid.uz порталини ишга туширди. Ҳозирги пайтда электрон тизимда 60 мингдан зиёд буюртмачилар ва етказиб берувчилар рўйхатдан ўтган. Уларнинг аксарият қисми кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар ҳисобланади.
— Янги тизим ишга тушгандан буён умумий қиймати 2,5 триллион сўмлик битимлар тузилди, — дейди «ЎзРТХБ» АЖ Савдоларни ташкил этиш бўйича директори Жаҳонгир МУТАЛИБОВ. — Бюджет ва корпоратив буюртмачилар маблағларини тежаш ҳажми эса 422,8 миллард сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари бўйича 2018 йилда тузилган битимларнинг ижро этиш даражаси эса 95 фоизга етди. 2019 йил I чорак якунига кўра www.xarid.uz порталида умумий қиймати 578,1 миллард сўмга тенг 122 мингдан зиёд шартнома тузилди. Хусусан, бюджет буюртмачилар 201,4 миллард сўмга тенг 73 мингта битим, корпоратив буюртмачилар эса қиймати 376,7 миллард сўмга тенг 49 мингта битим имзоладилар. Яъни, электрон дўконда 175,2 миллиард сўмлик, электрон аукционда эса 402,9 миллиард сўмлик шартномалар имзоланган. Мазкур битимлар орасида хусусий тадбиркорлик улуши 95 фоиздан ортиқни ташкил қилади.
Яратилаётган қулайликлар туфайли ўтган давр мобайнида бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг 102,8 миллиард сўмлик маблағи иқтисод қилинди.
Бекзод  Насимбоев




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔112

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔94

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 112    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 94    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар