Табиат      Бош саҳифа

Фарзандингиз исмидан мамнунми?

Фарзанд Аллоҳ таолонинг энг буюк неъматларидан биридир. У дунёга келиши билан ҳамма бир нарсага шошади: нима исм қўйсак экан? Кимлардир ўғил бўлса, мана бу исмни, қиз бўлса, мана бунисини қўямиз дея олдиндан маслаҳатни пиширишади. Хўш, аслида фарзандга исм қўйишда биринчи галда нималарга эътибор бериш керак, бу масалада муқаддас манабаларда нима дейилган? 

Абу Дардодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар: «Қиёмат куни сизлар ўз исмларингиз билан ва оталарингиз исмлари билан чақириласиз. Бинобарин исмларингиз чиройли бўлсин!» 
Демак, исмнинг чиройли бўлиши дунё ва охиратимиз учун фойдали экан. 
Фарзанд ўз исмидан бошқалар ҳузурида уялмаслиги, уларнинг масхара қилинишига сабаб бўлиб қолмаслиги керак. Ота-она фарзандларига мусулмонлар қўйишга одатланган исмлардан танлаб қўйишлари зарур. Бу борада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан ривоят бўлган қуйидаги ҳадиси шариф мавжуд: «Исм ўзагида «ҳамд» (мақташ) ва «абд» (банда) сўзларидан таркиб топган исмлар яхши номлардир».
Ўғил болаларга пайғамбарларнинг муборак исмларини қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ саналади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг исмларидан «Муҳаммад», «Аҳмад» кабиларни қўйиш фазилатлидир, аммо у кишининг кунялари билан «Абул Қосим» деб исм қўйиш жоиз эмас.
Шунингдек, бошқа пайғамбарларнинг исмини қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ўғил кўрдим ва уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бордим. Шунда Ул зот унга Иброҳим деб исм қўйдилар».
Қиз болаларга эса, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг аёллари ва саҳобалар, улардан кейин яшаган буюк алломаларнинг жуфти ҳалолларининг исмларини, қолаверса, қизга ярашадиган чиройли, маъноли исмларни қўйиш тавсия этилади.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ёмон ва хунук исмларни ўзгартиришга буюрганлар. Масалан, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг қизлари Осия (гуноҳкор) исмини Жамила (чиройли, гўзал) деб ўзгартирганлар. Ҳадисларда яна у зотнинг «Ҳарб» (уруш), «Мурра» (аччиқ) каби хунук исмларни яхшисига алмаштиришни буюрганлари нақл қилинган.
Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд қуйидагиларни айтган: «Китобнинг нима ҳақидалиги унинг номидан билинади. 
Фарзанднинг эътиқоди, хулқу атвори ҳам унинг исми орқали билинади. Қолаверса, унинг исми орқали ота-онасининг маслаги ҳам англашилади. Арабларда «Ҳар бир исм эгасига ўз исмидан насиба бор» деган нақл кенг тарқалган».
Фарзандингиз беш-олти ёшларга, яъни кўп савол берадиган ёшга етганда сиздан ўзининг исми, уни ким қўйгани, унинг маъноси нималиги, нега ундай исм қўйилгани ҳақида сўраши мумкин. Агар сиз унга чиройли исм қўйган бўлсангиз, қийналмасдан, яхши кайфият билан саволларига тўлиқ жавоб берасиз. Борди-ю, унга ёқимсиз, хунук, маъноси бузуқ исм қўйган бўлсангиз, қандай аҳволга тушишингизни бир тасаввур қилиб кўринг. 
Фарзандга яхши исм қўйганидан кейин уни чала-ярим қилмай, тўлиқ ва гўзал талаффуз қилиш лозим. Афсус, баъзи оилаларда исмни қисқартириб чақириш одат тусига кирган. Масалан, «Абдуллоҳ»ни (Аллоҳнинг бандаси) «Абди», «Абдул», «Ҳабиба»ни «Ҳаби» дейиш исмга ҳам, унинг эгасига ҳам ўта ҳурматсизликдир. Чиройли исм қўйиш зарурлигини шундан ҳам тушунса бўлади. Демак, бу ишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Фарзандларимизга қўйилган чиройли исмлар уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишимизда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмайлик! 
Маъмуржон ЭРКАЕВ, 
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудир ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар