Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

«Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

Бу қўшиқ Чингиз Айтматовнинг «Эрта қайтган турналар»  қиссасидаги ишқ дардига мубтало бўлган қаҳрамонларнинг дил изҳорларидир...
Уруш — катта ёки кичик бўлмасин, барибир ўз номи билан уруш. У ҳеч қачон инсониятга рўшнолик олиб келмаган. Ўтган асрнинг жаҳон урушларидан қолган доғлари буткул ювилиб кетиши учун ҳали қанча қорлар эриб битмоғи, сувлар оқиб ўтмоғи керак. Унга айтилган лаънатларнинг қанчаси шеърларга, асарларга кўчмади? Ёзувчи бу қиссада ҳам айнан ўша машъум йиллардаги фронт ортида меҳнат қилаётган қирғиз халқи тимсолида бошқа элларнинг-да оғир ҳаётини тасвирлайди. Уруш миллионлаб хонадонларнинг бахт чироғини ўчириб, ғам-алам кўланкасини ташлаган бўлса-да, юракларда милтиллаб ёнган умид учқунларига дахл қилолмади. Турмушнинг оғир аравасини тортиш эса гулга қиёсланувчи аёллар, кексалик гаштини суролмаган қариялар, ҳислар пўртанаси вужудига сиғмаётган норасида болалар ва урушдан бир мучасиз қайтган аскар йигитлар гарданига тушди. Бир қарашда Султонмуротнинг онасидаги метин ирода «Уфқ»даги Жаннат холанинг,  «Икки эшик орасида»ги Қора амманинг сабр-қаноати, сабот ва чидамини эсга солади. Демак, аёл борки, у қайси макон ёки замонда бўлишидан қатъи назар, турмуш ўртоғи ва фарзандининг саодати йўлида ҳамиша собитқадам бўлиб қолаверади.
Ҳали эндигина ўн беш-ўн олти ёшни қоралаган Султонмурот ва унинг дўстларига овулдан ҳийла олисдаги Оқсой ерларини ғалла экишга тайёрлаб, ҳосил ундириш вазифаси топширилди. Уларни, айниқса, отасидан анча вақтдан бери бир энликкина хат-хабар келмаётган Султонмуротни шу машаққат ичра ўтказган кечаю кундузлари бирданига улғайтириб қўйди. Ҳатто, синфдош қиз — Мирзагулга кўнгил қўйган рақиби — Онатойнинг отасига қора хат келган кундан бошлаб, у билан қиёматли дўст тутинди. Кунларнинг бирида турналарнинг кутилмаганда биллурдек тиниқ осмон узра парвози далада плуг ҳайдаётган учовлонга чексиз қувонч улашди. Ахир, эскидан қолган гап бор: турналарнинг эрта келиши, ҳосилнинг мўл бўлишидан мужда беради. Турналар кетидан чопиб кетаётган йигитларга тўқайлар ортидан қора ниятли кўзлар тикилиб турганини, куни эрта рўй беражак жиноят покиза истакларини эзғилаб ташлашини қаердан ҳам башорат қилсин? Ахир, инсон ўзи қандай бўлса, ўзгаларни ҳам шундай деб ўйлайди-ку. Бош қаҳрамон — Султонмуротнинг характеридан кўп жиҳатларни ўзлаштириб олиш мумкин. У сўнгги дамда ҳам отасидан қолган қадрдон отларидан бири Чопдор — гарчи яраланиб йиқилиб тушган бўлса-да, уни оч бўри чангалига топшириб қўймаслик учун мардона туриб берди. Шунда у ўз юрагининг қиссада ифода этилганидек, «кўксида қаттиқ қисилиб турган юмалоқ нарсага ўхшаб тепишини» яққол эшитди. Нима учун ўз жонини азиз билиб, ортга қайтмади? Негаки, суйган қизи Мирзагулга бир пайтлар хат элтиб берган укаси Ажимуротга оғзидан гуллаб қўймасин деб, ваъда берган: отасини қаршилаб олишга станцияга ана шу Чопдорга уни миндириб бориши керак эди. Чингиз Айтматовнинг бу қиссаси бошқа асарлари каби инсон руҳиятига таъсир кўрсатади, ички оламининг пучмоқларигача ёруғлик индиради. «Эрта қайтган турналар» қиссасида ҳаётнинг инъикоси эзгулик ва ёвузликдан иборат экан, кун келиб, албатта, эзгулик яшаб қолишига умид борлигини илғаб олиш мумкин. Асарни ўқиш давомида ўқувчига қаҳрамонларнинг навқирон муҳаббати ва шижоати аста-секин юқа бошлайди. Китобни ўқиб бўлгач, асардан тезда синиб қоладиган, таъсирчан кўнглимга далда бўладиган, турмушнинг оғир-енгил синовларидан оғишмай олға боришимга ундаб турадиган куч олдим. Бу куч умр бўйи менга ҳамроҳлик қилишига астойдил ишонаман.
Ўсмир ёшидаги йигит-қизларга олам-олам таассурот улаша оладиган бу қиссадаги образларнинг қайси биридадир китобхон ўзига ҳам дуч келиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби, асар тили — халқона, қаҳрамонлари эса халқники.

Наргиза ЮНУСОВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар