Оила хуржун      Бош саҳифа

ЯХШИЯМКИ  ЎҚИМАГАН...

Мана, сўнгги қўнғироқ чалинар-чалинмай, ўқишга кириш дардига йўғрилган давр бошланди. Ҳа, шу билан ҳаммаси бошланди.

ЯХШИЯМКИ  ЎҚИМАГАН...

Ҳўкизларни сотишлар, каттароқ жойларда ишлайдиган қариндошларни йўқлаб қолишлар... Арзандалари ўқишга кириши керак-да. Негадир аксарият оилаларнинг болалари, албатта, ҳуқуқшунос, шифокор, доришунос бўлиши керак бўлиб қолади. Айнан ана шу даврда латифанамо воқеалар одамлар эътиборини ўзига торта бошлайди. Бунақа кунлар кўпчиликнинг бошидан ўтган, албатта. Келинг, шундай  ҳангомалардан бир шингилини ёдга олайлик.

Бир қишлоқдошимиз абитуриентлик даври қизғин паллага кирганда, буғдой ўрими пайтида уч ўғли ва тўрт эшакни офтобнинг тиғига солиб, ҳўп ҳайдатиб турган экан, бир мўйсафид ўтиб қолибди. Раҳми келиб тўхтаб:

— Мулла Бек, ҳай, ҳай, инсоф ҳам қолмабди сизда, эшаклар-ку, майли, бу меҳнат чекида бор. Аммо шундоқ ёш ўғилларни шу жазирамада ҳўпга солиш... Ўзингиз тутнинг соясида. Бу бечоралар офтобу жағ-жағдами? — деса, Бек тоға серсоқол башараларининг бир томони билан кулиб шундай дермиш:

— Ўзига шукр! Шу кунларга ҳам етдим. Ўзим сояда, пулларим офтобда! Ахир, мен устудент бўлмоқчи эмасман-ку...

Бундан анча йил илгари акамнинг уйига  узоқ қариндошлардан бири куни кеча ўрта мактабни битирган ўғлини етаклаб келди. Албатта, акамни ўртага солиб ўғлини ўқишга киритмоқчи бўлган-да. Бироқ ўғли роса «бум-бум» эди. Нима савол берсангиз, оғзига келган гапни айтарди:  «Билмадим… Менимча, шундай. Сизнингча қандай, ихтиёрингиз», дерди. Бир куни мен унга савол бердим:

— Иккинчи жаҳон уруши қачон бошланган?

У шаррос жавоб беришга киришди:

 — Отамнинг акалари — катта амакимиз туғилган йили уруш бошланиб кетган экан. Роса милтиқ, автомат, пушкалар отилиб, гумбира-гумбир уруш бўлган. Танкалар, самолётлар бўмба отган!..

Билимни кўринг, тутилиб ҳам қолмайди. Отасига:

— Ўғлингиз роса нўл-ку... — десам, эътироз билдирди, ҳам хафа бўлди:

— Ўзи бизни қишлоқдан чиққан кадрлар шунақа. Фақат ўзим бўлай, дейди. Бошқалар ўқишга кирмасин-да... Ўғлим ўткир, тинмай китоб ўқийди. Шу кеча болам бечора китобни бошига ёстиқ қилиб ухлаб қолибди!..

Мақтаяпти. Отанинг аҳволи шу бўлгач…

Орадан бир ярим ойча ўтиб шу ўғил университетга кириш имтиҳонига борди. Ортидан уч киши ҳалакмиз, эшикка интиқ бўлиб беш соатча ўтирдик. Ҳаммадан ортда қолиб, «билимдон абитуриент» чиқиб келди. Негадир димоғи чоғ. Сўрадик:

— Хўш, топширдингми? Неччи баҳо қўйишди? (У пайтлари билетга жавоб бериб, баҳосини бирдан олиб чиқарди)

Йигитча бир енгил уф тортди-да, шундай деди:

— Хайрият, сўрашмади.

— Нима!? Нимани сўрашмади?

— Билетдаги саволни-да... «Жавоб берасизми?» дейишди. «Билмасам» дедим. «Унда келаси йили келаркансиз-да», дейишди. Ўзингла биласилар», дедим. Қоғозимни олиб қолиб, ўзимни чиқариб юборишди...

Отаси бошлаб қолди-ку:

— Ўзи адолат йўқ-да. Болам қанча китобларни ёдлаб ташлаган... Ҳамма ёқ таниш-билиш... Пул... Ўргилдим-э, юр ўғлим, кетдик, ўқиши бошидан қолсин.

Шу йигитни ўн йилдан сўнг Қўйлиқ бозорида кўриб қолдим. Қўлида катта арава, «пўшт» деб юрибди. Ўзимни танитдим. Таниди. Мен баҳона бақиришдан тўхтади. Тутатди. Менга бош-оёқ қараган бўлди.

— Ҳалиям ҳажвия ёзиб юрибсизми, тағо?

— Ҳа, бошқа қиладиган ишим бўлмаса…

— Яхшиям ўша пайтларда сизларнинг таъсирларингга берилиб, ўқиб кетмаганаканман. Бўлмасам, мен ҳам юрардим, ҳажвия ёзиб... Мана, ўз ишим, кунига юзта топяпман! Ўзимда мана битта катта арава, яна иккита шогирдга икки аравани ижарага бериб қўйганман...

— Устоз аравакаш бўпсиз-да, табриклайман! Даври-даврон муборак!

— Раҳмат, тағо! Хўп, хайр, мани валақлашга вақтим йўқ. Кетдим!  Арава-а-а!..

Ана шунақа гаплар...

Маҳмуд  БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар