Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭСКИРГАН ЛАТИФАЛАР

ёхуд мустақиллик улғайтирган болалар

Кўпинча «мустақиллик даврида суяги қотган авлоднинг иродасини букиб бўлмайди», деган гапни эшитамиз. Чиндан ҳам шундай.

ЭСКИРГАН ЛАТИФАЛАР

Кўпинча «мустақиллик даврида суяги қотган авлоднинг иродасини букиб бўлмайди», деган гапни эшитамиз. Чиндан ҳам шундай. Чунки истиқлолнинг қўлга киритилиши бир машаққат бўлган бўлса, уни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш икки карра азоб бўлганини бугунги ёшлар балки билмас, бироқ уларнинг ака-опалари ўз кўзи билан кўриб, шунинг ичида яшаб улғайди. Ўша оғир машаққатлар бугун ўттиз-қирқ ёш атрофидаги авлоднинг иродасини тоблади, қийинчиликларга бардошли қилди. Аслида ҳам мустақиллик қадри, Ватанни севиш, ҳаётни англаш ана шундай имтиҳонларда билинади.

«Бошоқ»дан уруғ сепишга

90-йиллар ўрталари. Эсимда, бир қишда Сурхондарё бозорларида ун йўқолиб қолди. Нарх ошиб кетганига қарамай, сотиб олишга маҳсулотнинг ўзи бўлмаса, қийин экан. Ўшанда маккажўхори унидан нон ёпиш оддий ҳолга айланди. Одамлар арпа нон, ҳатто жийда унини макка ё арпа унига аралаштириб, ейишгача борди. Ўша йили ёзга ўтиб, қишлоғимиздаги далада бошоқ териш авж олди: «колхоз» ғалласини ўриб кетгач, раису бригадирларнинг қувлаганига қарамай, одамлар дув далага ёпирилди, битталаб терган бошоқларни қўлда янчиб, шамолда совуриб, ажратиб олинган донни тегирмонда торттиришди.

Шу кезлар киши бошига неча килодандир ун давлат нархида сотиларди: олти кишилик оиланинг «паёк»и ўн килограммга ҳам етмасди. Бироқ шу «паёк»ка ҳам саҳардан бориб навбат олинар, арзимаган гаплардан ҳам жанжал чиқиб кетарди.

— Эй, жўра, бизда ҳам шу аҳвол бўлган: тонг саҳардан бўлка нонга навбат олинарди, — дейди андижонлик дўстим Сардор Сафаров. — Бир гал ухлаб қолганим учун кун бўйи оиламиз оч қолган.

Мустақиллик бошларида давлатимиз ун, нон, шакар, мой каби кун кечириш учун энг зарур маҳсулотлардан 12 хилининг нархини аввалги ҳолда ушлаб турмаганда нима аҳвол юз беришини тасаввур қилиш қийин эмас. Болалар учун энг керакли кийим-кечаклардан 7 хили талон тизимига киритилмаганда шундоқ ҳам юпун болалар яланғоч қолиши тайин эди...

Ўша оғир қиш ариб, баҳор келиши билан ҳамқишлоқларимиз ёндош қир-адирга ёпирилиб чиқди: трактор бормайдиган ерларни ҳам ағдариб, буғдой ва зиғир сепишди. Аста-секин ун ва ёғ уларнинг ўзидан чиқадиган бўлди.

...Ҳар гал шу воқеаларни ўйласам, ҳамқишлоқларим тимсолида халқимиз онгидаги боқимандалик кайфиятининг ишбилармонлик тадбирига айланиш жараёни кўз олдимга келади. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало, дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозир уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган давр мобайнида аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари – 1,5 карра, картошка – 1,9 марта, сабзавот – 2,6 баробардан ортиқ, мева 6,3 марта кўпайди. Шуларни ўйласам, ўша вақтда «бугун нима еймиз?» деб ота-онасига жовдираб қараб ўтирган болалар нигоҳи кўз олдимга келаверади. Ўша ўғил-қизлар бугун улғайиб, катта ҳаётга қадам қўйди ва бугун дўкон ё бозорга кирса, уларни фақат биргина савол қийнаши мумкин, холос: қай бирини олсам экан?..

Тотувликда барака мўл

Ёшлигимда тўйларни эсласам, дастлаб кўз олдимга тумонат оломон келади. Чунки бир одам элга ош берса, атроф қишлоқлардан ҳам таниш-нотаниш келаверарди — камбағалнинг бир тўйгани бой бўлгани эди-да. Қай бирини айтасиз: столдан лимонад олиб қочишларними ё қўлида товоқ-лаган кўтариб, қозоннинг бошида мўлтираб турган болаларними ёхуд қишлоқ-қишлоқ бўлиб жанжаллашишларними?!. Барига сабаб — ўша пайтдаги оғир-мураккаб ижтимоий-иқтисодий аҳвол.

Дарвоқе, 90-йилларнинг ўрталарига қадар бир қишлоқ болалари юрак ютиб нариги қишлоққа ўтолмасди. Улар ҳам келолмасди. Чунки арзимаган нарсалар туфайли ўртада жанжал чиқар, кўчада карта ўйнаб ё гап сотиб ўтирган катта ёшлилар ажратиш ўрнига, «баракалла», деб турар,  оқибат «милицияга судра-судра» билан якун топарди. Энди ўйлайман: нега арзимас гап-сўз, ҳатто сал бошқача кўз ташлаш туфайли ҳам бу жанжаллар юз бераверган? Чунки қишлоқ бўзболаларининг бари ишсиз, чўнтаклари қуруқ, жамиятдан муносиб жой тополмаган. Аламини, ожизлигини шундан олган.

Ана шунда Ўзбекистон раҳбари барча масъулиятни ўз зиммасига олди: катта йиғилишда «халқ осойишталиги хавф остида қолса, мен посбон бўламан», деб дадил таъкидлади. Президентимиз Ислом Каримовнинг 1992 йил 4 январда Олий Кенгаш сессиясидаги мана бу гапларини эслайлик: «Азиз оналар, опа-сингиллар, отахонлар, дўстлар, укажонлар, мен Президент бўлсам ҳам сиздан тиз чўкиб сўрайман, илтимос қиламан: шу масалада ёрдам қилинг! Жанжал чиққан юртдан Худо ҳам юз ўгирар экан. Шу сабаб барака ҳам, ризқ-рўз ҳам насия бўлиб қоларкан».

Кўп ўтмай, илгари тушимизда ҳам кўрмайдиган инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларини иқтисодиётимиз тараққиётига жалб этиш бошланди. Давлат мулки хусусийлаштирилди: одамлар ер эгасига айланди, ҳаётимизга кичик бизнес кириб келди — ҳар йили ўртача бир миллион кишини иш билан таъминлаш анъанага айланди. Мана, бугун юртимиз фермерлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини етказиб бермоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди, жами иш билан банд аҳолининг 77,9 фоизи айни шу тармоқда меҳнат қилиб, аввало, ўз оиласи, қолаверса, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

...Бугун истаган жойга хоҳлаган пайти меҳмон бўлиб боринг, ким ёқангиздан олади?! Ҳеч ким. Чунки бугун ҳамма ўз иши, кундалик ташвишлари билан банд. Яқинда мамлакатимизда 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар оширишга хизмат қиладиган дастур қабул қилинди. Бу бугунги тинчлик, тўқчилик, тўкинлик икки баробар зиёда бўлади дегани!

Жайра сихли ручкалар

Ўша пайтлар қишга бориб, мактабимизга қатнайдиган болалар камайиб кетарди: кимнинг усти юпун, бировнинг оёғи. Ёдимда, учинчи синф бўлсак керак: дафтар топилмай қолди. Айрим синфдошларим картон қоғозларга конспект қиларди. Ота-онам ўқитувчи бўлгани учун уйимизда иншо-диктант дафтарлари мўл эди — барида ёзилмаган бир варақ бор-да. Бир куни эринмай, шулардан оппоқ варақларни йиртиб, тўпладим. Онам муқова қўйиб, машинада тикиб берди: «йўл-йўл»ми катакми — аралаш бўлса-да, салкам 200 бетдан зиёд умумий дафтар. Онам: «бунақасини ҳатто бозорда сотмайди», деб кулиб бошимни силади. Кейин йиғлади...

Яна эсимда қолгани: адирга чиқиб, жайра сихларини терардик. Орасига «стержень» қўйсангиз, тай­ёр ручка. Чунки битта ручканинг пулига ўнта «стержень» берарди. Бесўнақай сумкада битта сих-ручка, уч-тўрт дафтару қалам бўларди, холос. Оддий ўчирғичу чизғич синфда саноқли, акварелу циркуль деганлари одатда, чизмачилик ўқитувчисида бор эди.

Ҳозир мактабга чиққан фарзандларимиз 26 турдаги ўқув анжомлари билан тўла таъминланмоқда.  Истиқлол йилларида шаҳар ва туманларимизда 300 га яқин мусиқа ва санъат мактаблари, 1,9 мингдан зиёд спорт иншоотлари бунёд этилди.

...Мустақиллик бошларида бир латифа бўларди: бир одам қишлоқ магазинига кириб, ун, ёғ, печенье сўрайди. Магазинчи эса «қайси туридан оласиз?» деб сўрайверади. Охири харидор хезланади: «Нима, устимдан куляпсизми?». Магазинчи эса асабий кулади: «Биринчи бўлиб ўзинг бошладинг-ку, номард...». Ҳа, илгари қишлоқдаги ягона дўконда, одатда, учбурчак тахланган консерва, осилган кирза этик ё тўрт-беш қути гугуртдан бошқа нарса бўлмасди. Бугун эса минимаркету супермаркетлар, ана, қишлоқларда ҳам етарли. Балки шу боисдир 90-йиллардаги латифалар буткул эскириб улгурди. Бугунги латифалар эса кўпроқ тўқликка шўхликлар ҳақида. Балки бу ҳам табиий жараёндир, ким билсин.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар