Экология      Бош саҳифа

Прописка талаб қилинмайди

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди. ​​​​​​​

Ҳужжатда, ишга қабул қилинишда барча фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглаштирилди. Эндиликда ишга қабул қилинишида, ходимнинг вақтинчалик ёки доимий пропискаси талаб қилинмайди

Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексидан ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса, уни ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини (мансабдор шахсни) маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи модда чиқариб ташланди.

Муқаддам ушбу тартиб билан ходимни пропискасиз ишга қабул қилгани учун корхона ёки ташкилот раҳбарига энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача (2 027 300 – 3 040 950 сўм) миқдорда жарима солинар эди.

* * *

Ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди (бунинг учун 18 ёшга қадар паспорт олиш керак).

 

Изоҳ:

Муқаддам фуқаро биринчи марта паспорт олиш учун мурожаат қилган пайтда, унинг ёши 16 дан ошган бўлса (бир неча кун ўтиб кетган бўлса ҳам), энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўларди. Оқибатда жаримани тўлолмаган кам таъминланган оила фарзандлари йиллаб паспорт оломасдан сарсон бўлишарди. Эндиликда бу адолатсизликка барҳам берилди.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔60

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔58

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар