Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.
— Фермер хўжалигини ташкил қилишни Тошкент давлат аграр университетида ўқиб юрган кезларимда режалаштирганман, — дейди Дилмурод ТўрақУлов. — Ўқишни тамомлагач, 2016 йилда чорва молларини боқишга ихтисослашган «Тўрақулов Дилмурод Муртазоқулович» фермер хўжалигини очдим. Бунинг учун менга 10 гектар ер ажратиб беришди. Ишимни камсонли қорамол боқишдан бошладим. Ўша пайтда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи ва уни кенгайтириш мақсадида юрган ёшларга имтиёзли кредит ажратилаётганини эшитиб қолдим. Шундан кейин уларга ўз лойиҳамни тақдим этдим. Орадан бироз вақт ўтиб, менга 1 миллиард сўм миқдорида кредит беришди. Бу маблағга 150 та голштин зотли қорамолларни олиб келдим.
— Бу қорамолларнинг маҳсулдорлиги қанча?
— Уларни 8 ойлигида олиб келдим. Бу зотли қорамоллар яхши овқатлантириб турилса, кунига 300 граммдан семириши мумкин. Ёш буқачалар олти ойда 180 килограмм вазнга етади. Бир ярим ёшида 250-270 килограммгача тош босади. Ернинг 2 гектарига беда экканман.
— Чорва молларидан қанча даромад оляпсиз?
— Хўжаликни ташкил этганимда маълум вақт даромад олмадим. Кейинчалик фермер хўжалигига керакли техникалар сотиб олдим. Машинали бўлдим. Бундан ташқари, янги келтирилган зотли моллар учун молхона қурдик. Энг муҳими, рўзғоримиз шунинг орқасидан бут бўляпти. Ўзимизда боқиладиган жайдари моллар 33 тадан 98 тага етди. 30 таси соғиладиган сигир. Улар берган сутни қайта ишлашга топширяпмиз.
— Хўжаликда неча киши ишлайди?
— Даставвал 2 кишини иш билан таъминлагандим. Ҳозир эса 5 нафар ходим ишламоқда. Тез орада яна шунча одамни ишга олиш ниятидаман.
Бекзод НАСИМБОЕВ
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил