Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилХалқимиз иссиқхонада турфа ноз-неъматлар етиштиришнинг тобора устасига айланмоқда. Негаки, шундай йўл тутилганида инсон, аввало, бўш турмайди. Қолаверса, оиласи учун қўшимча маблағ ишлаб топади.
— Бугунги кунда аҳоли орасида гидропоника усулидаги ихчам ва айни пайтда тежамкор иссиқхоналарга қизиқиш жуда кучли, — дейди Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари Баҳодир ЖАЛИЛОВ. — Одамлардаги ана шу қизиқиш ва иштиёқ инобатга олиниб, кичик бизнес субъектларининг инновацион ғояларини молиялаштириш мақсадида, ҳудудларда 2018 йил давомида гидропоника усулидаги замонавий, тежамкор иссиқхоналар ташкил этиш учун 73 гектар майдонда 14 та лойиҳага жами 29,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Натижада республика бўйича замонавий иссиқхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилди.
— Хорижий кредит линияларининг устама фоизи қанча? Мамлакатимизда қайси хорижий давлатларнинг иссиқхоналарини барпо этишга қизиқиш бор?
— Хорижий давлатлардаги банклар кредит ажратганда бир қанча омилларни инобатга олади. Йилига ўртача 5-7 фоиз миқдорида фоиз тўланади. Айниқса, аҳоли орасида Корея, Хитой, Голландия, Германия давлатларида тайёрланадиган иссиқхоналарни ўрнатмоқчи бўлиб юрган ишбилармонлар жуда кўп. Ушбу иссиқхоналар табиий равишда иситилади. Баъзи бирларини эса кўмир ёқиб ҳам қиздириш мумкин.
— Кредит қанча муддатга берилади?
— Хориж валютасида етти йилга кредит ажратилса, сўмда эса беш йилга зарур маблағ берилади. Қолаверса, келтирилган техниканинг олтмиш фоизи ҳам гаровда бўлиб туради. Фақат кафиллик масаласида муаммо ҳали бартараф этилгани йўқ. Агар фуқаро икки миллиард миқдорида кредит оладиган бўлса, маблағнинг эллик фоизига жамғарма кафил бўлиши мумкин.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил