Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.
Эрталаб бошланган катта мажлисда бирдан илҳомим келиб қолса бўладими? Ўзим ҳам ҳайрон қолдим, қаердан келди шунча илҳом? Ахир, илҳом йўқолганди-ку? Катта мажлисда камчиликлар айтилиб, айрим мутасаддиларнинг пўстаги қоқиляпти-ю, бу ёқда мени илҳомим қайнаб-тошяпти, ёзишга ундаяпти.
Хўш, нимани ёзиш керак? Танқидийми, мақтовми, мақолами, очеркми ёки ҳажвиями? Ёнимда ўтирган ташкилот раҳбарларидан бири ухлаяпти. Яна бири қўл телефонида ким биландир ҳиринглашиб ўтирибди. Маърузачи ўқишни бошлаганига уч соатдан ошди, билмадим у қиссаданми ёки романданми парча ўқияпти шекилли, бошини қоғоздан кўтармайди. Ҳали-бери сўзи тугайдиганга ўхшамайди.
Менинг эса илҳомим қайнаб тошяпти. Нима қилиш керак? Кимни ёки нимани ёзиш керак? Ўйланиб қоламан. Шу пайт чап томонимда ўтирган кишининг қўл телефони жиринглаб қолди. У шивирлаганича: «Мен йиғилишдаман. Кечки пайтда учрашамиз, хайр, гўзалим!» — деди паст овозда.
Бир пайт ўнг томонимдаги киши қоғозларини йиғиштириб, кетишга шайланди.
— Қаёққа, ҳали мажлис тугамади-ку?
— Мен ярим ставкада ишлайман, — деб жавоб берди ён қўшним.
Олдинги қаторда ўтирган аёл ўрнидан туриб, узр сўради.
— Боғчадаги боламни олишга кечикяпман, рухсат берсангиз?
— Хўжайин, «перекур» қилмасам бўлмайди, беш дақиқага ташқарига чиқишга рухсат беринг, — деди яна бошқаси.
Хуллас, маърузачининг сўзи охирига етмасдан залда одам қолмади. Ҳамманинг «иши чиқиб» жой-жойига тарқашди. Мендан уч қатор олдинда ўтирган кўзойнакли киши «уф» деганича қоғозларини йиғиштира бошлади.
— Яна ярим соат мажлис давом этганда журналдаги «кроссворд»ни охиригача ечган бўлардим-да, аттанг!
Мениям шунда илҳомим қочиб, шу ерда ёзувимга нуқта қўйдим.
Ёрқул УМАРОВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил