Даромад манбаи      Бош саҳифа

Бир ҳовлидаги ризқ

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Бир ҳовлидаги ризқ

Қор-қировли қиш мавсуми эшик қоқиб турибди. Хонадонларда чорвани қишдан талафотсиз олиб чиқиш чораларини кўрадиган палла. Албатта, кўпчилик қиш тадоригини ёзда кўриб қўйишган: ем-хашак ғамланган, қўра-оғиллар таъмирланган...

— Ўтган йили ўқитувчиликдан пенсияга чиқдим, — дейди пайариқлик Толлибой ­ОҚБЎТАЕВ. — Ҳовлимизда икки сигир, икки буқа ва қирқдан зиёд қўй, ўн бешта эчки-улоқ, ўттизтача товуғимиз бор. Кузда чопилиб дасталанган янтоқ ўртага баланд қилиб босилган, устига брезент мато тортдик. Қўй-эчкилар қишда уни айланиб, ейди. Емини ҳам ғамлаб олдик. Қўра ва оғил ичини дорилаб, қишга тайёр ҳолга келтирдик. Сигир-буқаларга кепак, беда ва сомон ғамлаб, емишхонага киритиб қўйганмиз. Йирик шохли молларнинг парвариши ушоқ молларникидан бироз фарқ қилади. Лекин икковига ҳам эътибор, парвариш зарур.

Элликка яқин қўй-эчкини кечаси битта қўрага қамайсизларми?

— Йўқ. Ушоқ моллар учун қўрамиз иккита: бирига қўйлар, иккинчисига эчкилар қамалади. Бунинг бир нозик жиҳати бор. Гап шундаки, кўпгина қўй-эчкилар қиш ойларида болалайди. Ажратганимизга сабаб эса, эчкиларнинг уришқоқлиги. Улар жуда «нозиктаъб» бўлади. Ўзаро уришиб туради. Агар аралаш қамасангиз, бўғоз қўйларни эчкилар шохлаши ва совлиқ бола ташлаб қўйиши мумкин. Қўйлар эса, табиатан ювош. Қишда иложи борича уларнинг озиб кетишига йўл қўймаслик керак. Семиз мол тез-тез болалайди.

Қиш совуғида уларни қандай парваришлайсиз?

— Қўй-эчкилар эрталаб қўрадан янтоқ босилган жойга чиқарилиб, илиқ сув билан суғорилади. Зинҳор совуқ сув бермаслик керак. Улар янтоқ ғарамидан еб турганда, қўра ичи супуриб-тозаланади ва таги қуриши учун эшик, пастки ва тепадаги тешиклари очиқ қолдирилади. Кейин уларга охурда ем (буғдой, чала майдаланган маккажўхори ёки иккови аралаш) берамиз. Қўй-эчкилар куни билан янтоқ ғарами атрофида бўлади. Бу ёғин-сочинли, изғиринли кунларда ҳам қилинади. Кечқурун суғориб, ем бериб қўрасига қамаймиз. Қўра димиқиб қолмаслиги зарур, йўқса, қўйлар терлаши ва эрталаб ташқарига чиқарилганда касалланиб қолиши ёки каналаб кетиши мумкин. Эчкилар билан ҳам шундай йўл тутилади. Агар кун иссиқ бўлса, оёғини ёзиш учун далага ҳайдаб ўтлатиб келамиз.

Сигир-буқалар-чи?

— Уларни ҳам эрталаб оғил ичида суғорамиз, кейин ташқаридаги айвончага боғлаймиз ва охурига ғамланган хашакдан соламиз. Оғил тозаланади, тагини қуритиш чоралари кўрилади. Семиртираётган буқаларимизни эса, жойидан қўзғатмаймиз. Улар алоҳида парваришланади. Суғориб, олдига емиш ташланади, таги тозаланади. Оғилхона қуруқ бўлиши керак, мол нам жойда ётса бўлмайди. Кундузи яна бир марта хашак солинади. Кечқурун оғилга боғлашдан олдин ем берилади. Қаттиқ совуқ, изғиринли кунларда оғилдан ташқарига чиқармаймиз.

— Даромад қандай?

— Сут-қатиқ, тухум ўзимиздан. Қўчқор ва буқаларни бозорга олиб чиқамиз. Жунидан гилам, олача, журжун тўқиймиз. Бу йил қишда, худо хоҳласа, икки буқа ва ўн иккита қўчқорни бозорга чиқарамиз. Декабрда ангор эчки боқишни йўлга қўймоқчиман.

— Томорқангиз ҳам катта бўлса керак?

— Ўн сотихдан зиёдроқ. Унда қартошка, сабзи, пиёз, шолғом етиштирамиз. 5-6 туп олма ўрик, ўнта осма токимиз бор. Сув масаласи яхши, ёнимиздан катта ариқ оқиб ўтади.

 

Нурбек ҒАФФОРОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар