Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади.
Кўп квартирали тураржойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар техник шартларда электр плиталар ўрнатиш назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50 фоизли чегирма билан тўлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги қарори билан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ана шулар назарда тутилган.
— Қиёслов кимнинг ҳисобидан амалга оширилади?
Барча электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжудлари (шу жумладан, индукцион) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади. Илгари ушбу норма фақат автоматлаштирилган тизимга уланадиган, яъни замонавий ҳисоблагичларга тааллуқли эди.
Шу муносабат билан истеъмолчилар тегишли хабарномани олганидан сўнг келгуси қиёслов хизмати учун тўловни амалга оширмаган бўлса, уларни электр энергияси учун тўловни белгиланган қувват бўйича тўлашга ўтказиш тўғрисидаги қоидаларнинг 125-банди ўз кучини йўқотди.
— Ўғирланган ёки зарар етказилган ҳисоблагични ким тиклайди?
— Ҳисоблагич ўғирланган ёки унга зарар етказилган ҳолларда қоидаларнинг 98-банди қўлланилади. Унга ҳам хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисоблагичлар ҳақидаги норма қўшилди. Хонадон ичида ўрнатилган ҳисоблагични тиклаш истеъмолчининг мажбурияти экани борасида аниқлик киритилди.
Шу билан бирга, зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар учун илгаригидек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки уйни бошқарувчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.
— Электр энергияси учун тарифнинг 50 фоизини тўлашга ким ҳақли?
— Овқат тайёрлаш учун электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали тураржойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина, уйнинг неча қаватлилигидан қатъи назар, электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизли миқдорида тўлов тўлаш ҳуқуқига эга. Илгари фақат 10 қаватдан баланд уйларнинг аҳолиси ана шу ҳуқуққа эга эди.
Шуниси муҳимки, электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввалбошдан мазкур электр плиталарнинг қуввати ҳисобга олинган кўп квартирали тураржойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔61
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔59
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил