Оила хуржун      Бош саҳифа

СОҒЛИҚЛАР ҚАЛАЙ, ОТАХОН?

Михаил ЖВАНЕЦКИЙ

Отахон, ҳўвв отахон, соғлиқлар қалай?.. Йўқ, йўқ, таниш эмасмиз... Хўрсинганингиз негадир менга қизиқ туюлиб кетди-да!..

СОҒЛИҚЛАР ҚАЛАЙ, ОТАХОН?

Чин сўзим, шунчаки, «Соғлиқларингиз қалай, отахон?!», деб бир сўрадим-да!.. Йўқ, поликлиникадан эмасман... Шунчаки сўрадим, деяпман-ку?!. Қўйсангиз-чи, отахон... Зина ҳам жўнатгани йўқ... шунчаки ўткинчиман. Қарасам, кўчани кесиб ўтяпсиз, мен эса кетингиздан кетаётгандим. Тасодифан, албатта. Бугун ҳавонинг ажойиблигини қаранг. Майли, жавоб бергингиз келмаса, берманг, хайр!

Айтяпман-ку, шунчаки қизиқдим, деб... Чин сўзим, сизни танимайман. Сизни биринчи марта кўриб туришим, ўлай агар!.. Шунчаки, соғлиқларингиз қалай, деб сўрадим, шу холос. Начора, жавоб бергингиз келмаса, берманг! Бўпти, мен кетдим, хайр!

Хўп, отахон, йўлингиздан қолманг! Кайфиятим чоғ бўлгани учун ҳам соғлиқларингиз қалай, деб сўрадим, деяпман сизга. Бунинг нимаси ёмон?.. Ҳеч нима, деб ўйлаётганим ҳам йўқ... Тўғри, умуман таниш эмасмиз.

Бирга ишламаганмиз, ўқимаганмиз ҳам... Қанақасига бирга ўқиган бўлишимиз мумкин? Жа гапни оласиз-да!

Қизингизниям танимайман. Саратовдаям ҳеч қачон бўлмаганман. Шунчаки, соғлиқларингиз қалай, деб сўрадим. Сизнинг эса жавоб бергингиз келмади, бор гап шу. Хўп, сиз қайси томонга юрасиз?.. Тушунарли, мен чап томонга юраман, хайрият-эй! Бўпти, соғ бўлинг!

Эй, бобой, хираликни бас қилсангиз-чи?! Негалигини тушунтирдим-ку?! Ўзингизга бир қаранг, зўрға нафас олиб, аранг юряпсиз. Аммо огоҳлантириб қўяй, менинг асабим чатоқ. Кайфиятим яхши эди, аммо энди тушириб қолишим ҳам мумкин. Шусиз ҳам ўзи бир оёғингиз гўрда экан...

Тушунтирдим-ку, сизга!!! Сенинг ортингдан келаётгандим. Кайфиятим зўр бўлгани учун сен, жин чалгурдан соғлиқларинг қалай, деб сўрадим, тушундингми? Сени умримда кўрган эмасман, кўрмаганим ҳам яхши бўлган. Менга қара, қария, қани, кўчанинг нариги томонига бир жўна-чи! Йўқса, ўзимга жавоб беролмайман...

Қанақасига сенга қариндош бўлай? Юз тузилишимизга бир қара! Қанақа Саратов яна!

Копенгагендан келдим. Нима, у ёқдаям қариндошларинг борми?.. Ҳали жағинг ва қовурғаларинг бутунлигида бир туёғингни шиқиллат-чи! Мингга қўйиб, шундай тез югурки, ета олмайин. Етиб олсам, нақ кўрадиганингни кўрасан!..

Йўқ! Йўқ! Агар қариндошим бўлганингда, аниқ ўзимни бир нарса қилиб қўйган бўлардим. Менга қара, туппа-тузук кайфиятниям дабдала қилдинг!.. Ҳей бобой, қорагинангни ўчир!.. Тинчгина ўлгани қўясанми-йўқми? Бобой, сени умуман танимайман, ўвв раҳминг келсин!.. Юрагим ёмон бўп кетяпти... Кўзимдан йўқол!..

Ҳой, одамлар, яхшилар, уни мендан нарига олиб кетинглар, бу балои офатдан мени қутқаринглар! Бугун ўттизга кирдим, қувончли куним эди... Диссертация ёқладим бугун, мана дипломим. Чиройли хотиним, ақлли болаларим бор. Ундан бор-йўғи соғлиқларингиз қалай, деб сўрагандим. У ярамас эса эрталабдан бери кетимдан қолмайди-я?!. Суробини тўғрилаб қўяй, десам, зиёли одамман, тўғри келмайди...

Вой жоним... ҳой болакай, шу атрофда дорихона борми?..

Рус тилидан

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар