Кузда ҳосилдан бўшаган майдонга совуққа чидамли сабзавот экинларидан — сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан — кашнич, петрушка, сельдр, кабиларни тўқсонбости муддатида (1 декабрдан 1 мартгача бўлган давр) экиб, етиштириш муҳим.
Бунда уруғ ердан жуда барвақт униб чиқади ва тез ўсиб-ривожланади. Эрта баҳорда экилганига қараганда 28-35 кун олдин етилади ва 15-20 фоиз кўпроқ ҳосил олинади. Сир эмас, эрта баҳорда ер етилиши чўзилса, экиш муддати ҳам чўзилиб кетади.
Мамлакатимизнинг марказий қисмида сабзавот уруғини тўқсонбости усулида экиш тадбирини ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги охирларигача, жанубиий вилоятларда эса 20 декабргача ўтказилади.
Тўқсонбости экиш муддатларида сабзининг — «Шантане», «Нантская», «Зийнатли», «Фаровон»; пиёзнинг — «Испанский-313», «Истиқбол» ва «Зафар» навларини; ош лавлагининг — «Бордо-237», «Диёр», «Ягона»; укропнинг — «Узбекский-243», «Орзу»; петрушканинг — «Сахарная» ва «Нилуфар» каби совуққа чидамли навлари уруғини экиш мақсадга мувофиқ.
Жанубий ҳудудларда оқбош карамдан жуда эрта ҳосил олиш учун уруғлар кўчатхонага ноябрнинг биринчи ўн кунлигида сепилиб, тайёр кўчатлар 25-30 декабрда плёнка билан қопланган мосламалар остига экилади. Гулкарам уруғини эса ноябрнинг иккинчи ярмида кўчатхонага сепиб, кўчатини декабрнинг иккинчи ўн кунлигида плёнкали эгма мосламалар остига экиш тавсия қилинади. Бунда гулкарамнинг — «F1 Гудман», «Кашмер», оқбош карамнинг «Бурбон», «Балбро», «Резистор» каби дурагайлари уруғини экиш мақсадга мувофиқ.
agro.uz
сайтидан олинди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил