Экология      Бош саҳифа

Ерлар дронларда ўлчанади

Ер қонунчилиги талаблари қўпол бузилди. Икки юз мансабдор шахс нега жаримага тортилди?

Ерлар дронларда ўлчанади

Ердан самарали ва унумли фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, ер муносабатларини тартибга солиш, хуллас, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси талабларига риоя қилинишини таъминлаш бугуннинг долзарб масаласидир.

— Ўтказилган мониторинглар натижасида бир йил давомида 8 минг 230 гектар ер майдонида турли қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари Масъуд ­РЎЗИМБЕТОВ. — Мамлакатимизда 4 миллион 311 минг гектар суғориладиган ер майдонлари борлигини инобатга олсак, заминнинг ҳар бир қаричи ҳисобда экани аён бўлади. Агар ўтган беш йил давомида 14 мингта ер қонун бузилиши ҳолати содир этилган бўлса, бугун бу миқдор 35 фоизга камайиб, 8 мингтани ташкил этмоқда. 6 минг 174 гектар ер майдони суғориладиган ер ҳисобига ўтказилди. Она заминга бўлган муносабатни яхши томонга ўзгартириш учун аҳоли орасида доимий тушунтириш ишлари ҳам олиб бориляпти.

— Ер назоратчиси штатининг жорий этишдан мақсад нима?

— Республикамизда ер муносабатларини тартибга солиш, ерларни асраб-авайлаш мақсадида 2017 йилнинг сентябрь ойида ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига жами 936 та ер назоратчиси штати жорий этилиб, малакали мутахассислар ишга қабул қилинди. Улар ернинг талон-торож бўлишига йўл қўймаслик ва ундан мақсадли фойдаланишга бевосита масъулдирлар.

— Кейинги вақтларда ерларни ўлчаш ва кузатишда дронлардан фойдаланилаётган экан. Самара қандай?

— Бугунги давр соҳага талай янгилик ва ўзгаришларни жорий этишни тақозо этади. Шу мақсадда 19 та дрон (учиш аппарати) келтирилди. Бир кунда дрон ёрдамида бемалол битта туманнинг ерларини ўлчаш мумкин. Иш сифатли ва аниқ бажарилади. Тўрт йилда, яъни 2021 йилгача мавжуд барча ер майдонлари ҳолатини доимий кузатиб боришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Ана шунда барча ишлар онлайн тарзда бажарилади. Қолаверса, ер билан боғлиқ чигал масалалар узул-кесил барҳам топади.

— Фойдаланилмаётган ер майдонларининг кейинги тақдири нима бўлади?

— Ер қонунчилиги талабларини бузган 220 нафар мансабдор жаримага тортилди. Қонунбузарлардан 400 миллион сўмга яқин маблағ ундирилди. Шунингдек, фуқароларнинг томорқа ва дала-томорқа ер участкаларидан фойдаланиш ҳолати мониторинг қилинганда, республика бўйича жами 781 гектар ер майдонидан фойдаланмасдан келингани маълум бўлди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган фуқаролар маъмурий жаримага тортилиб, 266 гектар томорқа ер майдонлари туман захирасига қайтариб олинди.

Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔61

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔59

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар