Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСифат тизимларининг жадал суръат билан жорий этилаётгани туфайли мамлакатимизнинг экспорт кўлами ошмоқда.
Мазкур жараёнда «Ўзстандарт» тизимида фаолият юритаётган Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси жамоаси иштироки сезиларли бўляпти. Ҳозирги кунда корхонада ташкил этилган лабораторияларда кўпгина маҳсулотларни қиёсловдан ўтказиш мумкин.
— Биргина узумни экспорт қилишда 19 та стандарт талабларига риоя қилиш керак, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги тасарруфидаги Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Илёс ҚОСИМОВ. — Маҳсулотни етиштиришдан тортиб, сақлашгача бўлган жараён мутахассислар назоратида бўлади. Узум таркибидаги токсин унсурлар ва пестицидлар тиббий-биологик талаблар ҳамда санитария нормалари рухсат этилган даражадан ошмаслиги керак. Маҳсулот халқаро стандарт талаби асосида сараланиб, калибрланади ва ёрлиқланади. Ҳозирча Шри-Ланкага 14 минг, Латвияга 14 мингдан зиёд, Гурузияга салкам 20 минг АҚШ доллари миқдорида ва Ироқ давлатига узум экспорти йўлга қўйилди.
— Яна қандай маҳсулотлар экспорт қилинмоқда?
— Картошка, пиёз, сабзи, бақлажон, петрушка, қизилча, укроп ва шу қаторида қуритилган мева-сабзавотлар қўшни Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Бельгия давлати ўригимизни харид қиляпти. Натижада салкам 58 минг АҚШ долларилик қуритилган мева-сабзавотлар сотилди.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил