Бугун ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган анжуманда айнан оила билан боғлиқ ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари хусусида баҳс юритилди.
Бизнинг халқимизда, айниқса, оила шаъни, қадр-қиммати ниҳоятда устун туради. Агар оилада бирон жиноят ёки кўнгилсизлик содир этилса, бу ҳолат ҳар бир оила аъзосининг маҳалла-кўй олдидаги обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Борди-ю, бу нохуш ҳолат оммавий ахборот орқали ёритилса, шахс дахлсизлигини ҳисобга олмай, овоза қилиб юборилса-чи?
— Бугун зўравонлик, қотиллик, «ўлдирди», «пичоқлади» каби хабарларни эшитиш одатий ҳолга айланди, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором ТОШМУҲАММЕДОВА. — Айрим хабарларда, ҳатто, жиноятчининг исм-шарифи, яшаш ҳудуди, қариндошларининг исмигача келтириш ҳолатларини кўриш мумкин. Бундай хабар оила шаънига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам журналистлар ҳисобга олишлари керак эмасми? Масаланинг яна бир томони бор: бу каби нохуш хабарларга одамларнинг қулоғи ўрганиб, одатий ҳолга айланиб қолаётганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Ўйлашимча, ахборот беришаётганда ҳар доим ҳушёрликни унутмаслик зарур.
Анжуманда таъкидланишича, халқ маънавиятини ошириш, ижтимоий фикрни тўғри шакллантириш, ҳар ёқдан эпидемия каби кириб келаётган «оммавий маданият» хатарларидан огоҳ этиб, унинг олдини олишда ОАВнинг катта хизмати бор. Шунинг учун журналистлар фақат шов-шув ортидан қувмай, шу каби таҳлилий материалларни кўпайтириши, оилалардаги нохуш ҳолатлар сабабларини ҳам халққа етказа олиши зарур.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔217
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔254
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил