— Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади.
Бундан фойдаланган чиптачилар талабалардан гарчи улар ойлик йўл карточкаларини кўрсатса-да, 100 фоиз йўл ҳақини ундириб олади. «Тошшаҳартрансхизмат» талабалар манфаатини кўзлаб, сентябрь ойининг дастлабки икки ҳафта муддатида талабалик гувоҳномасига муҳр бостириш учун вақт бера оладими?
Шунингдек, чиптачиларнинг мактаб ўқувчилардан (баъзан 1-4 синф ўқувчиларидан ҳам) ҳақиқатда уларнинг ўқувчилигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилиши қанчалик тўғри?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 273-сонли қарорига мувофиқ — имтиёз ва 50 фоизли чегиришни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи, яъни ўрта мактаб ўқувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган талабалар ва нафақадорлар учун «Тошйўловчитрансхизмат» УКнинг тегишли тармоқлари орқали сотувда бўлган (банк пластик карталари орқали ҳам сотилади) «N», «T», «O‘», «NM», «TM», «O‘M» турдаги имтиёзли ойлик транспортда юриш карточкаларидан амалда фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги вақтда шаҳар йўловчи ташиш транспортида юриш учун қуйидаги сериялар ва нархлардаги ойлик йўл чипталари мавжуд:
«АV» — автобусда юриш учун умумий — 120 000 сўм;
«AVM» — автобус ва метрода юриш учун умумий — 166 000 сўм ;
«N» — нафақадорлар автобусда юриш учун — 60 000 сўм;
«NM» — нафақадорлар автобус ва метрода юриш учун — 83 000 сўм;
«O‘» — ўқувчилар автобусда юриш учун — ўрта мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари учун — 60 000 сўм;
«O‘M» — ўқувчилар автобус ва метрода юриш учун — ўрта мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари учун — 83 000 сўм;
«T» — талабалар автобусда юриш учун — олий ўқув юртлари талабалари учун — 60 000 сўм;
«TM» — талабалар автобус ва метрода юриш учун — олий ўқув юртлари талабалари учун — 83 000 сўм.
Шуни алоҳида айтиш жоизки, нафақадорлар («N» «NM»), ўқувчилар («O‘», «O‘M») ва талабалар («T», «TM») чипталарининг ўзи имтиёзли ҳисобланиб, уларнинг нархи 50 фоиз чегирма билан белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, мактаб ўқувчиларининг мактабда таълим олаётганликлари тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотнома (ўқувчилик гувоҳномаси) ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг талабалик гувоҳномаси тасдиқланмаган тақдирда, улар шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиши учун 100 фоиз тўловни амалга оширишлари мажбурийдир.
ЖАВОБ ЮЗАСИДАН ТАҲРИРИЯТ ТАКЛИФИ:
Бугун барча соҳаларда ортиқча қоғозбозлик ва талаблар бекор қилинмоқда. Мактаб ўқувчиларининг жамоат транспортида ойлик йўл чипталаридан фойдаланишида уларнинг ҳақиқатда мактабда ўқишини тасдиқловчи ҳужжатнинг талаб этилиши ҳам назаримизда, энди «эскирган» назорат усулидир. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бу борада меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔61
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔59
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил