Даромад манбаи      Бош саҳифа

Фермерликдан экотуризмга

Мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

Фермерликдан экотуризмга

Айниқса, экотуризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Сайёҳларнинг табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, бетакрор табиат гўзаллигидан баҳра олиши, наботот ва ҳайвонот оламининг нодир намуналари билан яқиндан танишиши учун қулай шароитлар яратилган. Хоразм вилоятининг Хива, Ҳазорасп, Урганч ва Боғот туманларида ҳамда Амударё қирғоқларида ҳам экотуризм жадал ривожланмоқда.

— Экотуризм ривожи йўлида ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида 2017 йил сентябрь ойидан Фарғона вилояти ва Қўшкўпир туманидаги «Ибрат Рўзмат» оилавий корхонасидан келтирилган 12 та туяқушни парваришлаб экотуристик маскан очдик, — дейди Боғот туманидаги «Шарифбой-Шоҳжаҳон» фермер хўжалиги раҳбари Илҳом Вапаев. — Туяқушлар иссиқ иқлимга мослашган, шу сабабли бизнинг табиатимиз ҳам уларнинг яшаши ва кўпайиши учун қулай. Улар уч-тўрт йилда 120-150 килограмм тош босади. Туман ҳокимлиги вакиллари келиб, туяқушларни кўришди. Фаолиятимиз учун икки гектар ер майдони ажратиб беришди. Ҳозир янги ферма қуриш ва экин экишни мўлжаллаяпмиз.

Туяқуш жуда ўтхўр, айниқса, бедани хуш кўриб ейди. Уларни ҳозирда турли озуқалар бериб парваришлаяпмиз.

Бундан ташқари, мазкур хўжаликда 200 курка ва 350 бош бедана ҳам боқилмоқда. Қуш турларини янада кўпайтириш режа қилинган. Бугунги кунда фермада уч киши иш билан банд. Бу паррандалардан ойига 70 килограмм гўшт олиш мумкин. Уддабурон фермер Илҳом Вапаев бугунги кунда ички бозорларимизни гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшиб  келмоқда.

Туяқуш ўта сезгир, зийрак, бегонани тез илғайди. Эгасига эса эркаланиб турли товушлар йўллаб, қанотларини қоқиб, бошқа туяқушлар билан рақсга тушгандек туради. Ҳозирда қишлоқ аҳолиси келиб ушбу жонзотларни томоша қилиб кетишяпти. Келгусида бизнинг фермер хўжалигимиз туристик маршрутга киритилиб, сайёҳларга хизмат қилади.

 

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар