12 нафарининг бизнес лойиҳасига имтиёзли кредит бериладиган бўлди. Аммо уларнинг сони кўп эди.
Фарғона туманининг «Чимён» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорлари, миришкор деҳқонлари билан машҳур. Ҳудудларда амалга оширилаётган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури мазкур маҳаллада ҳам ўз эгаларини топган. Мурожаат қилган кўплаб фуқаролар орасидан 12 нафарининг тақдим этган бизнес лойиҳаси имтиёзли кредит олиш учун мақбул, деб топилди. Хусусан, О.Холбеков, У.Ҳожимуродовнинг иссиқхона ташкил этиш, Х.Мўминовнинг миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадидаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланди.
— 5-6 турдаги ётоқхона мебеллари ишлаб чиқармоқдамиз, — дейди якка тартибдаги тадбиркор Азизбек Ҳамдамов. — Банкдан 25 миллион сўм кредит олдик. 4 нафар шогирдим бор. Акам Нодирбек билан уларга ҳунар сирларини ўргатмоқдамиз.
Инсон қўли билан яратилган ҳар бир буюмнинг ўз жозибаси бор. Айниқса, миллий андозадаги болалар жиҳозларининг ўрни бўлакча. Уста Боқижон Мусаев миллий ҳунармандчилигимиз анъаналарига содиқ. Болалар учун беланчак, ҳалинчак, аравача ясайди. Ўғли Ёрқинжон ҳам бўш вақтида отасига кўмаклашиб, ҳунар сирларини қунт билан ўрганмоқда. Келини Иқболой эса, аёллар учун мавсумий либослар тикяпти.
Тадбиркорлик борасида амалга оширилаётган бундай ишларнинг оилалар фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўшиши, шубҳасиз.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил