Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Эшиги очиқ хонадон

Улар бир-бирини боғча пайтлариданоқ билишарди. Қизалоқ шўх, болакай, аксинча, оғир-босиқ эди. Мактабда ҳам бир синфда ўқишди. Иккиси ҳам аълочи, етакчи бўлди.

Эшиги очиқ хонадон

Бўйи чўзилиб қолган қиз болалар шифокори бўлиш учун университетга ҳужжат топширди, йигит муҳандислик соҳасини танлади. Тақдир эса яна кулиб боқди: уларнинг йўли туташ тушди! Синфдошлик ва дўстлик ришталари мустаҳкамланиб, муҳаббатга йўғрилиб кетди. Йигит қизга кўнглини очди. Бу соддадил, меҳрибон қалб муҳаббати рад этилмади...

...Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Гулобод маҳалласида энг намунали хонадон деганда кўпчилик Ғуломовлар оиласини айтишади.

Хонадон бошлиғи Баҳром Ғуломов нафақада. Қўли-қўлига тегмайдиган бу меҳнаткаш инсон маҳалладаги тўй-ҳашам, йиғинларда жонкуяр, ҳеч кимдан ёрдамини аямас экан. Қўли ширин ошпаз бўлганиданми, элга дастурхон ёзишни ният қилган борки, у кишини дараклаб қолади.

Хонадон бекаси Феруза опа Ғуломова эса узоқ йиллар болалар шифокори бўлиб ишлаган, тажрибали, қўли енгил педиатр бўлгани боис маҳаллада кимнинг боласи оғриб қолса, дарров ёрдамга ошиқади.

Бугунги замонда, айниқса, шаҳар жойларда хонадони дарвозасига баркашдай-баркашдай қулф осиб қўйиш урфда: эҳтиёт шарт-да! Бироқ Ғуломовлар хонадони доим ланг очиқ турар экан.

Оддий, шинамгина ҳовли. Айни туш пайти кириб борганимиз учунми, ҳеч ким кўринмади. Дарвозахонага қўйилган стулда салқинлаб ўтириб, уй эгаларини чақирдик. Ниҳоят, ҳамроҳимнинг сабри тугади, шекилли, хоналар эшигини бир-бир очиб чиқа бошлади. Феруза опа набираларини ухлатаётган экан, шошиб пешвоз чиқди.

— Уйингизни ўғри уриб кетса ҳам билмайсиз-а, Феруза опа! — дея ҳазиллашдик.

— Биз томонда ўғри нима қилади? — дея хотиржам жавоб берди Феруза опа.

Файзли бу хонадонда Феруза опа ва Баҳром ака икки ўғли, келинлари ва набиралари билан бирга истиқомат қилар экан. Уйда фақат Феруза опа ва катта келини бор экан, қолганлар ишда.

— Оила қурганимизга яқинда қирқ йил тўлади, — дейди Феруза опа. ­          — Турмуш ўртоғим билан, шукрки, жуда аҳил яшаб келяпмиз. Тўрт фарзандимиз, 15 набирамиз бор. Катта ўғлим Беҳзод олий маълумотли бўлса-да, тадбиркорлик йўлидан кетди. Уч йил олдин куёвим билан бирга қурилиш моллари ишлаб чиқарадиган цех очиб, юргиза бошлади. Кичкина ўғлим Шерзоджон шифокор. Ҳозир Россияда болаларда қулоқ нуқсони бўйича илмий ишини ёқлаяпти. Нодира қизим иқтисодчи, кичик қизим олий ҳамширалик курсини тугатган. Улар уйли-жойли, болалари бағрида. Катта келиним Ферузахон Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Ҳозир фарзандлар тарбияси билан банд. Кичик келиним Нилуфархон педиатр-шифокор.

Ҳовлида кўп уйларда бор ўртача катталикдаги сўрига кўрпачалар тўшалган. Феруза опа сўрини кўрсатиб, табассум билан  сўзида давом этди.

— Кечга бориб бу сўри тўлиб кетади. Катта ўғлим болалар тарбиясида жуда қаттиққўл. Кечки овқатдан кейин ҳар биридан кун давомида нима қилганининг ҳисобини сўрайди. Уч ёшли энг кенжа набирамдан бошқа етти нафари ҳам ўғлимнинг имтиҳонидан ўтади.

— Тўнғич ўғлингизнинг саккиз фарзанди борми? — деб сўрадик ҳайрон бўлиб.

— Йўқ, икки ўғлимда тўрттадан фарзанд. Катта ўғлим укасининг болаларини ҳам ўзиникидек кўради, тарбияси билан бирдек шуғулланади.

Ҳа, оила қургач, айри рўзғор қилиб, бўлак ҳаёт кечиришни афзал биладиган ака-укалар кўп. Бу хонадонда эса ундай эмас. Икки ўғил, икки келин, болалар — ҳаммаси иноқ, опа-укалардек, қайнона-келин эса, она-боладек.

— Кичик ўғлим ҳали талаба бўлгани учун келиним фарзанди бир ёшлигидаёқ рўзғорга фойда бўлсин деб, ишга чиқишига тўғри келди, — дейди Феруза опа. — Ўшанда катта ўғлим ҳам ишини энди бошлагани учун ҳали фойда кўришга улгурмаганди. Катта келиним чақалоқни ўзи парвариш қилди. Ўз боласи ҳам ҳали сутдан чиқмаганди. Бир куни уйга кирсам, икки болани ҳам эмизиб ўтирибди. Бола қўшимча овқат емабди, ухламай қийналибди. Оналик меҳри ийиб, кўкрак тутишга мажбур бўлганини билгач, суюниб кетдим.

Феруза опадан оиладаги бу аҳилликнинг сирини сўрадик.

— Қайнона қайнамаса, келинлар айнимайди, — дейди опа. — Қайси келинимнинг кайфияти тушса, сал норози бўлганини сезсам, ёнимга чақириб, овутаман, кўнглини кўтараман. Нариги келиним менинг бу ишимни сезмай қолади. Уч-тўрт йил шундай аҳиллик ҳукмрон бўлса, ҳамма шу йўриққа ўрганади, мослашади. Ундан кейин ўз-ўзидан ҳамма нарса изига тушиб кетади.

Яна шуни билдимки, катта келин яхши бўлса, кичигиям унга эргашар экан. Кичик келиним ишдан келгунча, каттаси унинг йўқлигини билдирмайди. Болаларига қараб, овқат пишириб, рўзғорни обод қилиб қўяди. Кичик ўғлим уйига кирмасидан:

— Шерзоджон, овқатингизни сузиб қўйдим, совимасдан еб олинг, — дейди.

Кичик келиним келиши билан, опа, чарчагансиз, дея дарров рўзғорга уннаб кетади ва каттасининг қўлини бўшатади. Овқат сузади, ҳамма жойни чиннидек йиғиштириб қўяди. Минг шукр, фарзандларим бир-бирини жуда яхши кўради.

...Бир куни ўзимча ҳар хил хаёлга бориб, фарзандларимнинг рўзғорини бўлак қилмоқчи бўлдим. Бозордан идиш-товоқлар олиб келдим. Кечки пайт ўғлим Беҳзод билан Шерзод идиш-товоқларни кўриб қолиб, уларнинг қаёқдан келиб қолгани сўрашди. Ҳовлиққанимдан нима дейишимни билмай қолдим. Сўнг секин тушунтирдим:

— Энди болаларингиз катта бўляпти. Икковингнинг рўзғорингни алоҳида қилсам, дегандим.

Ишонасизми, ўғилларим, менга шунақа чиройли дарс бериб қўйишдики, қилган ишимдан уялиб кетдим.

Феруза опадан болалар тарбиясида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўрадик.

 — Болани олти ёшга киргунча ўйнаб қолишига қўйиб бериш керак. Унга ҳамма нарсани тўғри тушунтириб, ўргатиш лозим. Болани жеркиш, турткилаш яхши эмас. Набираларимни менинг олдимда уришишларига йўл қўймайман. Сабаби, набирам раҳмим келаётганини кўрса, менга интилади. Бунақа тарафкашлик боланинг хатосидан тўғри хулоса чиқара олмаслигига олиб келади.

Бир гал болаларга сабрли бўлишни ўргатиш учун бир тадбир қўллаганмиз. Уч-тўрт кун уйда гўштсиз, оддий овқатлар пиширдик. Болаларга дадангизнинг пули тугаб қолибди, шунга бозорга боролмаяпмиз, дедик.  Бу ҳолат тўрт кун давом этди. Тўртинчи куни ўғлим сумкаларини тўлдириб бозор қилиб келди. Невараларнинг хурсандлигини кўрсангиз эди.

— Ура! Бугун шўрва қилайлик! — дейди катта неварам. Шунда иккинчиси:

— Шўрвага гўшт кўп солинади, макарон пиширайлик, — деган эди, бошқаси эътироз билдирди:

— Мен макарон есам, қорним оғрийди.

— Қорнинг оғрийдими, ошқозонинг қайнайдими, борини ейсан!..

Набираларимнинг гапларини эшитиб, йиғлаб юбордим. Ўғилларимниям синамай, ҳар нима бўлгурлар, деб койиб бердим. Айтмоқчи бўлганим, болаларни тарбиялашда шунга ўхшаш усуллардан фойдаланиш ҳам зиён қилмайди. Муҳими, уларни ҳам сабр-тоқатли, қаноатли,  кўзи тўқ қилиб ўстириш лозим.

Қайтаётиб ўйладим: Ғуломовлар хонадонининг файзи нимадан? Бундай бағрикенг, оиласини мустаҳкам тутган, эл олдида ҳурмати баланд оила бўлиш сири нимада?

Хонадон бошлиғи ва бекасининг ақл-закосидами? Фарзанд тарбиясидаги тўғри тутган йўлидами? Ё фарзандларнинг қобил чиққанидами? Балки, келинларнинг инсоф-диёнатлилари, энг яхшилари танланганидамикан? Эҳтимол, оила бошлиғи ва бекасининг ҳув олисдаги — боғчаданоқ бошланган меҳридадир, чексиз муҳаббатидадир?

Нима бўлганда ҳам бундай оилаларнинг, оқибату файзнинг бўлгани яхши: ён-атрофдаги бошқа хонадонлар ҳам улардан намуна олади, ўзларига кўзгу тутиб,  қараб туради...

Хонадон дарвозалари мудом очиқ тургани — бу кўзгуга ҳеч қачон гард юқмаслигига ишорадай... Дарвозадан чиқаётиб, бу кўзгуга бир қараб олдик. Яхшига ёндашмоқ — тилагимиз эди-да!  

 

 Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар