Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилФарзандим олий ўқув юртига киришига 3 балл етмади. Эшитишимча, «суперконтракт» асосида қўшимча шартнома пулини тўлаб, талаба бўлиш мумкин экан. Унинг тартиби қандай? Шартнома пули қанча бўлади?
Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, Давлат комиссияси қарори асосида абитуриентлар тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилиниши (қўшимча қабул) мумкин.
Абитуриент тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб, бир ой муддатда квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишини сўраб ОТМ ректори номига ариза бериши зарур.
Қўшимча қабул энг юқори баллнинг 30 фоиздан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Оширилган тўлов-контракт амалда ўрнатилган тўлов-контракт суммасига нисбатан қуйидаги миқдорда белгиланади:
тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
20-30 октябрь ичида ушбу миқдорлар бўйича тўлов тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент ўқишга қабул қилинади.
Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30 фоиздан кам бўлмаган, квотадан ташқари қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган, аммо ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини бажаргандан сўнг ўқишга қабул қилинади. Бунда, биринчи ўқув йили учун тўлов миқдори таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб, амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишни давом эттирадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги 2017 йил 20 июндаги №393-сон қарори асосида тайёрланди.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил