Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилАҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?
— Мамлакатимиздаги барча ерларни хатловдан ўтказишда эндиликда замон талабларига мос, энг сўнгги замонавий ускуналардан фойдаланилади, — дейди Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» бош директори Руҳиддин ТЎРАЕВ. — Авваллари фақат қишлоқ хўжалиги ерлари (пичанзор ва яйлов кабилар) хатловдан ўтказиб келинган. Оқибатда, ер ресусларини хатловдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини йўлга қўйиш ишлари тизимли ташкил этилмаган.
— Эндиликда ер ресурсларини хатловдан ўтказиш қандай йўлга қўйилади?
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан, 2018 — 2021 йилларда янги тартиб асосида, замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда, космик суратлар ва дронлар ёрдамида ер ресурсларини аниқлаш белгиланган. Вилоятлар ва туманлар чегараларининг координаталар каталоги ишлаб чиқилади ва рақамли чегараси белгиланади. Жойларда чегара бўйича келиб чиқаётган муаммолар тўлиқ бартараф этилади. Республикадаги барча ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Ер ҳисоби электрон кўринишда доимий янгиланиб борилади.
— Электрон хариталар қай тартибда йўлга қўйилади?
— Ривожланган мамлакатлар каби бизда ҳам онлайн ҳисобот юритиш йўлга қўйилади. Космик суратлардан фойдаланган ҳолда барча ер турларининг электрон рақамли харитаси яратилади. Хатлов натижаларига кўра, ягона ер маълумотлар базасининг геопортали ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ўзининг ер майдонлари тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтда интернет орқали олишлари мумкин. Шу билан бирга, мулоқот дарчаси ҳам шаклланади. Шу тариқа республикамиздаги барча ерлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шаклланишига эришилади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил