Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ўн саккиз йиллик сабр

Cинглим шунча йил фарзанд кутди ва...

Ўн саккиз йиллик сабр

...Синглим Маҳбуба ҳамқишлоқ бир йигитга кўнгил қўйиб, вазият тақозоси билан, мендан аввалроқ турмушга чиқди. Кўрган ҳавас қиларди унга. Бироқ ҳадеганда синглимнинг бўйида бўлавермади. Шу сабабми, йиллар сари ҳаёти чигаллаша борди.

Ўн йилча вақт ўтди. Фарзандидан бир зарёд қолишига умидвор ота-она учун бу жуда узоқ муддат, албатта. Қуда холамиз куёвимизни ажрашмасдан туриб, синглимнинг устига уйлаб қўйди. Шунда ҳам Маҳбуба ота уйга қайтишни истамади. «Майли, яшайверамиз. Фарзандли бўлишса, ўзим меҳр бериб, катта қиламан», деди.

Бироқ укамга бу ҳолат оғир ботиб, синглимни ота уйимизга олиб келди. Сўнг уйимизга яна совчилар кела бошлади. Синглим улар орасидан анча олисдан — Пешкў туманидан қоралаб келган олти фарзандли эркакка турмушга чиқишга рози бўлди. Кимлардир гап қилди: одамлар кўзидан узоқроққа кетишни истади, деди. Аслида синглим она меҳридан эрта айрилган олти етимнинг кўнглини тўлдириш, уларга меҳр бериш учун шу қарорга келган эди...

Кичкина қизи Лолахон бир ярим ёш, тўрт ўғилнинг олди эса ўн уч ёшда эди. Олти бола-я! Онам пана-пастқамда юм-юм йиғлаб оларди: фарзанд кўрмаган синглим болалар тарбиясини, қолаверса, уларни парваришлашни уддалай олармикан?..

Маҳбуба болаларни бағрига олди, уларни ўз боласидек яхши кўрди. Оқ ювиб, оқ таради. Ўғилларининг бирин-кетин бўйи чўзилди. Тўнғичи Фарруҳжонни эртароқ уйлантириш тараддудига тушди.

Ҳеч ёдимдан чиқмайди: келин бўлмишнинг уйига борганмиз, ҳовлисига қавм-қариндоши, қишлоқдошлари йиғилган. Шу ерда қайнона келинга кўрманасини бериб, оқ фотиҳа тилаши керак. Хотин-халаж чуғур-чуғур қилади, ғийбатга ўчларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Маҳбуба қувончдан кўзлари порлаб, қўлидаги тилла зиракни келинининг қулоғига тақишни ният қилиб даврага чиқди. Шу маҳал кимдир ҳаммага эшиттириб, «Вой, бу ўгай онаси-ку, икки никоҳни кўрган, мумкин эмас», деди.

Синглим қадам ташлаган жойида нима қиларини билмай, тахтадай қотиб қолди. Кўзлари жиққа ёшга тўлган ҳолда мени имлаб даврага чақирди: «Бу киши опам. Бахту тахтли. Менинг совғамни опам тақиб қўядилар», деди. Уни емираётган изтиробни кўриб, кўнглим бузилиб кетди. Йиғлаб-йиғлаб совғани келинга топширдим…

Тўйдан сўнг орадан бир ҳафталар ўтиб, негадир, синглимнинг тез-тез тоби қоча бошлади. Келинини қутлаш баҳона, уларникида меҳмон бўлганимизда, тўшакда ётган жойида кўзига ёш олди.

— Опа, менга нима бўлаётганини билмайман. Ҳолим йўқ.

— Тўй ҳам ўтди. Яхшиси, бирор санаторияга бориб, дам олиб келарсизлар. Болаларинг катта бўлиб қолди. Тўй ташвишларидан толиққансан, — деб маслаҳат берган бўлдим.

Бир куни уйдаги телефон жиринглаб қолди. Гўшакни олсам, синглим Маҳбуба ҳовлиққанча гап бошлади:

— Опа, суюнчи тайёрланг. Мен ҳомиладорман. Она бўламан...

— Қўйсанг-чи, ҳазилингни. Энди келин туширдинг, ҳадемай неварали бўласан-а...

— Рост айтяпман. Биз Тошкентда — санаториядамиз. Кўрикдан ўтказган шифокор айтди буни.

Хушхабарни эшитган борки,  кўзига ёш келди. Бизни-ку, қўяверасиз...

...Бу воқеага ҳам анча йил бўлди. Раҳматли онам ҳам, биз опа-укалар ҳам  Маҳбуба  фарзанд кўрмаслигига ишониб бўлган эдик. Сабаби, манаман деган профессорлар ҳам шундай хулосани айтишган эди-да.

Сўнмас умиднинг нишонаси бўлиб дунёга келган чақалоққа яхши ниятлар билан Умиджон деб исм қўйган эдик. У бу йил институтга ўқишга ҳужжат топширди...

Мана, сабрнинг мукофоти. Фарзандлари, келинлари, неваралари ардоғидаги синглимга хизматлари, болаларга кўрсатган меҳри эвазига Аллоҳ ажру мукофот берди...

 

Моҳира ШАКАРОВА,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

Бухоро вилоят бошқармаси бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔122

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 122    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар