Экология      Бош саҳифа

«Ҳалол» стандарти қачондан берилади?

141 миллиард сўмлик сифатсиз маҳсулот аниқланди. Бу қаердан келган?

«Ҳалол» стандарти қачондан берилади?

Бугун давр тезкор. Ана шундай шароитда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан халқаро ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш ва изчил ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аммо бозорларимизда, дўкон пештахталарида сифатсиз, истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар пайдо бўлаётганининг сабаби нимада?

— Бугун халқаро ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўттиз учта мамлакат билан қирқ еттита битим ва ва келишувларга эришилган, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур ­ШУКУРОВ. — Уларнинг ўн иккитаси ҳукуматлараро, ўттиз бештаси идоралараро келишувлардир. Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини қамраб олган келишувлар томонлар учун бирдай фойдали. Негаки, маҳсулот қанча сифатли ва экологик хавфсиз бўлса, унинг харидори ҳам шунча кўпаяди.

— Мамлакатимиздаги мавжуд саноат корхоналарининг неча фоизи замонавий ISO стандартларига ўтган?

— Бугун юртимиздаги 7999 та корхонада сифатни жорий этиш тизимлари жорий этилди. Мазкур стандартларнинг 67 фоизи ISO-9001 стандартлари ҳиссасига тўғри келади. Енгил саноат, озиқ-овқат, энергетика менежменти тизимларидаги эски, ишлаш муддатини ўтаб бўлган ускуналар босқичма-босқич янгисига алмаштирилмоқда. Қолган саноат корхоналари ҳам 2020 йилгача тўлиқ замонавий стандартлар билан таъминланади. Айни пайтда мамлакатимизда ўн иккита корхона «Ҳалол» стандарти бўйича сертификат олишга тайёр. Мазкур корхоналар тегишли рухсатномани олганидан кейин фаолиятини бошлайди. Лицензия берган идора ҳар олти ой ёки бир йилда бир марта улар фаолиятини назорат этиб туриши ҳам кўзда тутилган.

— Хориждан келтирилаётган маҳсулотларнинг аксариятига харидорлар ­эътироз билдираётган экан?

— Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизга четдан келтирилган 141 миллиард сўмлик маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз, деб топилди. Булар асосан, Россия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея давлатларидан олиб келинган маҳсулотлардир. Уларнинг каттагина қисмини, яъни машинасозлик (108 миллиард сўм), косметика (26 миллиард сўм), озиқ-овқат (1 миллиард 800 минг сўм) маҳсулотлари ташкил этади. Юртимизга бунча кўп миқдордаги сертификатланмаган маҳсулотларнинг оқиб келиниши яхши эмас. Бу одамлар соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли. Шунинг учун, албатта, маҳсулот харид қилаётганда энг биринчи навбатда, ёрлиғидаги ёзувга эътибор қаратиш, сертификатини сўраш лозим. Яроқсиз маҳсулотлар орасида болалар ўйинчоқлари ҳам кўп учрамоқда.

Сифат учун ишлаб чиқарувчининг дилери жавоб бериши керак. Сертификатлаштирилган маҳсулот ҳам сифатсиз чиқса, у ҳолда айбни кимдан қидириш керак? Бир нарсани очиқ айтиш лозимки, «Ўзстандарт» агентлиги бир йилда бир марта меъёрий ҳужжатларни текшириш ваколатига эга. Қолган пайтда уч йил муддат ичида маҳсулотга эгаси жавобгар бўлади.

— Сертификат берувчи идоралар етарлими?

— Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида олтмишга яқин сертификат берадиган идоралар мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида юртимиздаги қирққа яқин ана шундай идораларнинг фаолиятига чек қўйилди. Негаки, ўша корхоналар қонун талабларини қўпол равишда бузиб келган. Бу соҳа ҳам ҳамиша эътиборимизда. Тизим бундан кейин тўлиқ назоратга олинади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар