Экология      Бош саҳифа

Автобуслар энди ёнмайди...ми?

Газетамиз ўқувчилари томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш борасида  йўлланган саволларга «Тошшаҳартрансхизмат» АЖдан жавоб хати келди.

Автобуслар энди ёнмайди...ми?

— Ёзнинг жазирама кунларида автобус салони жуда исиб кетади. Тиқилинч ва иссиқдан йўловчиларнинг, айниқса, кекса ва ногиронларнинг мазаси қочиб қолиши ҳам кузатилган. Илгарироқ жамоат транспортига кондиционер қўйиш имкони йўқлиги маълум қилинганди. Аммо бугунги  технологиялар ривожланган бир пайтда салонга мини-вентиляторлар ўрнатиш имкони борми?

— Автобусларга ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўрсатилмаган қўшимча электр жиҳозларини ўрнатиш ёнғин ва ҳаракат хавфсизлигига рахна солиши сабабли кондиционер ёки вентиляторлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳозирги кунда шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, Самарқандда ишлаб чиқарилаётган кондиционер билан жиҳозланган 80 дона ўрта сиғимли ­«LE-60» русумли автобусига шартнома тузилган. Улар 2018 йилнинг III чорак охирлари ва IV чорак бошларига олиб келиниши ҳамда йўналишларга чиқарилиши режалаштирилган. Келгусида харид қилинадиган барча катта ва ўрта сиғимли автобуслар заводнинг ўзида кондиционер билан жиҳозланган ҳолда келтирилади.

Ўтган йиллар тажрибасидан маълумки, пойтахт кўчаларида «Mercedes-Benz» автобусининг бир неча марта ёниб кетиши қайд этилди. Бунинг сабаби аниқланиб, уни келтириб чиқарувчи ҳолатлар бартараф этилдими?

— «Mercedes-Benz» автобусларининг ёниб кетиши сабаблари мутахассислар томонидан текширилганда, ёнғин аксарият ҳолатда юқори босимли шланг ёрилиб кетишидан келиб чиққани аниқланди. Ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида барча автобусларнинг юқори босимли шланглари металл қувурларга алмаштирилди.

Фавқулодда ҳолатларда, хусусан, ёнғин чиққан пайтда йўловчиларнинг ҳаракатланиши йўриқнома таблоси автобусларда мавжуд эмас. Одатда, ёнғин ёки автоҳалокат пайтида йўловчилар таҳликага тушиб, тезроқ чиқиш ҳаракатидагилар оёғи остида қолиб кетади. Бундай пайтда йўловчилар салонни қандай тартибда тарк этиши лозим? Ҳайдовчининг вазифаси нимадан иборат?

Ёнғин содир бўлганда ҳайдовчи зудлик билан қуйидагиларни амалга оширади:

● автобуснинг барча эшикларини очиб, йўловчиларни зудлик билан автобус салонидан хавфсиз ҳудудга кўчириш;  

● ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериш;

● ёнғин хавфсизлиги хизмати келгунига қадар саросима вазиятнинг олдини олиб, йўловчиларни ва моддий бойликларни қутқариш ишларини ташкил этиш, бошланғич ­алангани бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан ўчириш чораларини кўриш;

● тан жароҳати олганлар бўлса, Тез тиббий ёрдамни чақириш ва зарур ҳолатларда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

● йўловчилар ёнғиндан ҳосил бўлган тутундан ҳимояланиш мақсадида ҳўл дастрўмолдан (сочиқ) фойдаланиши, яъни оғиз ва бурунни ёпиб нафас олиш мақсадга мувофиқ.

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ автобус ҳайдовчилари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар тўғрисидаги ҳафталик маълумотларни «Тошшаҳартрансхизмат»га тегишли чоралар кўриши учун бериши айтилганди. Бу ҳамкорлик бошландими?

Жорий йилда «GPS» тизими орқали олинган маълумотлар асосида ҳайдовчилар томонидан содир этилган, тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари бўйича кунлик маълумотлар жамият Нозимлик хизмати томонидан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тақдим этилиб, доимий равишда профилактика ишлари олиб борилаётгани, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан кескин интизомий-таъсир чоралари кўрилаётгани туфайли, тезликни меъёрдан ошириш ҳолатлари кескин камайишига, ҳаттоки бир неча автобус саройларида тезликни ошириш ҳолатлари аниқланмагани кузатилди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔7

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 7    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 27    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар