— Танишим иккимиз хорижлик бир шахс билан унча катта бўлмаган миқдордаги олди-сотди шартномасини тузиб, битим имзоламоқчи бўлиб турибмиз.
Бироқ, ҳамкоримиз шартнома унинг тилида — чет тилида бўлиши талабини қўйгач, биз учун ноқулайлик туғилди ва ўзаро келишиб, икки тилда тузишга қарор қилдик. Айтинг-чи, шундай қилсак бўладими? Буни қандай амалга ошириш мумкин?
Мурат ЧОРИЕВ,
Нукус шаҳри
— Албатта бўлади. Айрим ҳолларда фуқаролар давлат нотариал идорасига мурожаат қилиб, ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга таржимаси тўғрилигини шаҳодатлаб беришни сўрайди. Бунда нотариус мурожаат этган шахснинг талабидан келиб чиқиб, бу турдаги нотариал ҳаракатни бажаради.
Ушбу нотариал ҳаракатни бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 68-моддасида белгиланган ва унга мувофиқ, нотариус, башарти у тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлайди. Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, таржима таржимон томонидан қилиниши мумкин, нотариус унинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди, деб кўрсатилган.
Шунингдек, таржима нотариусга маълум бўлган ва тегишли тилни билган таржимон томонидан қилиниши керак. Таржимоннинг тегишли тилни билиши унинг дипломи ёки махсус маълумотга эга экани ҳақидаги сертификат ёхуд тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Нотариал ҳаракатни (битимни тасдиқлаш, нусхаларнинг ва шу кабиларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш) амалга ошириш пайтида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг (улардан бирининг) илтимосига кўра, айни вақтда бошқа тилга таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, таржима асл нусха билан бир варақда, яъни иккала матн тик чизиқ билан бўлинган варақда, ёнма-ён жойлашиши, асл матн чап томонда, таржима матни эса ўнг томонда бўлиши керак. Бунда ҳужжатнинг бутун матни ва муҳр ҳам таржима қилинади.
Саволга Нукус шаҳар 1-сонли давлат
нотариал идораси катта нотариуси
Мэлс НАРБАЕВ
жавоб берди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил