Мурод КАЛОНХОН
— Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?
— Жарима олақолинг, ўртоқ йўл назоратчиси! Мана, минг сўм!
— Бўлмайди!
— Унда икки минг олақолинг.
— Бўлмайди!
— Уч минг бўладими?
— Бўлмайди, деяпман-ку, қанақа одамсиз ўзи?
— Беш минг етар бўлмаса?
— Бўлмайди, дедимми, бўлмайди. Гап томом!
— Бўлмаса бўлмас. Унда хоҳлаганингизни қилинг!
— Сизни дўхтирга олиб бораман.
— Бош устига, боравераман!
— Ие, нега, ҳайдовчилик гувоҳномангиздан ажралиб қолишдан қўрқмайсизми?
— Ичмаган бўлганимдан кейин нега қўрқар эканман?
— Қизиқ-ку?! Унда нега шунча пул ваъда қилдингиз?
— Ўзим шундоқ. Сиз билан бир «поличудес» ўйини ўйнагим келиб қолувди, ютқаздингиз...
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил