Дастлаб, фақат қути ишлаб чиқариларди. Кейин лимонарий ва анорзор барпо этилди. Ўтган йили музлатгич қурилди. Фаолият кенгаймоқда...
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари асосан мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган. Пишиқчилик мавсумида мева-сабзавотни жойлаш учун арзон ва қулай қутиларга эҳтиёж тобора ортади. Мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган пластмасса қутилар ушбу эҳтиёжни тўла қондираётир.
2007 йилда ташкил этилган корхонада қути ишлаб чиқариш цехи, бир гектар лимонарий, бир гектар анорзор ва 2 минг тонна сиғимли музлатгич мавжуд. 15 нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонада хориждан келтирилган замонавий ва тежамкор технология ўрнатилиб, кунига 700 донагача қути ишлаб чиқарилмоқда.
Бундай пластмасса қутилар мевани ташишга қулай ва арзон. Унинг ранги ва ўлчами буюртмачиларнинг талаби асосида танланади ва тайёрланади.
— Корхонамиз фаолиятини йилдан-йилга кенгайтиряпмиз, — дейди «Китоб агропласт» МЧЖ раҳбари Ш.ҲАСАНОВ. — Масалан, корхона ташкил этилганда фақат қути ишлаб чиқарилган бўлса, босқичма-босқич лимонарий, икки йил олдин бир гектар ерда анорзор барпо этилди. Ўтган йили музлатгич қурилди. Буларнинг ҳаммаси давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва қулайликларнинг самарасидир.
Термос усулида ташкил этилган иссиқхонада лимон баравж ўсмоқда. Ҳар бир туп лимон дарахтидан 20-25 килограммгача ҳосил олиняпти. Анор ҳам бу йил ҳосилга кирган. Унинг парваришига уста боғбонлар масъул.
Мавсумда музлатгичга йиғилган турли сархил мевалар ички бозордан ташқари, экспортга ҳам йўналтирилмоқда.
— Ўтган йили музлатгичга тўпланган олма, узум, хурмо, лимон каби мевалардан 100 тоннаси экспорт қилинди, — дейди корхона иш юритувчиси Ж.Муҳаммадиев. — Қолганлари ички бозорда сотилди. Мана, бу йилдан анор ҳам қўшилади. 1000 туп аноримиз бор. «Варганза» навли бу анорга хорижда талаб катта. Келажакда корхона фаолиятини янада такомиллаштириш ва шунинг ҳисобидан қўшимча иш ўринлари яратишни мўлжаллаяпмиз.
Ўлмас БАРОТОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил