Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилОтам 50 ёшда. Афғонистонда хизмат қилган. 2017 йилда ошқозоности безининг касалланган қисми жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Шифокорлар унга кўп ҳаракат қилиш ҳатто, қуёшда юришни ҳам тақиқлаган. Ҳозир отам меҳнатга лаёқатсиз. У оилада асосий боқувчи. Бундай ҳолатда унинг Афғонистонда хизмат қилгани ва касаллиги эътиборга олиниб, қандай имтиёзлар белгиланган? Шу ҳақда маълумот беришингизни сўраймиз.
Саволга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова имзоси билан жавоб мактуби олиниб, жумладан, унда шундай келтирилади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бемор отангизга қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
■ Афғон уруши қатнашчилари бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга;
■ Онкологик касалликлар билан касалланган шахслар ҳамда Афғон уруши қатнашчиларига стационар шароитда даволаниш жараёнида овқат тўловидан озод этилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 31-сонли қарорига мувофиқ);
■ Онкологик касалликлар билан касалланган беморлар амбулатор шароитда даволаниш жараёнида бепул дори-дармонлар билан таъминланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 204-сонли қарори);
■ Афғон уруши қатнашчилари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли йўлланма (ордер) асосида бепул даволаниш ҳуқуқига эга (Президентнинг 2017 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5216-сонли Фармони);
■ Ҳудудий тиббиёт ташкилотлари (вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, эндокринология, кардиология ва бошқа) ва туман тиббиёт бирлашмалари қошида тиббий-танлов комиссияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган тиббиёт ташкилотларига бепул даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) ажратилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги 696-сонли қарори)
■ Афғон уруши қатнашчилари Соғлиқни сақлаш тизимидаги 8 та (Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржонсуви, Тахиатош, Нуроний, Жиззах ва Марварид) санаторийларида кўрсатма бўлган тақдирда имтиёзли йўлланмалар асосида бепул даволаниш ҳуқуқига эга (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 апрелдаги 2356-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома).
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил