Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.
Тадбиркорликни энди йўлга қўйиб, оёққа тураётган кишини давлат ва ҳокимият органлари қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Бу тадбиркор ишини осонлаштириб, жамият учун ва унинг ўзига ҳам наф келтиради. Бекободлик Бекзод Азизов ҳам ана шундай қўллаб-қувватлашга муҳтож.
2017 йил тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан ташландиқ ва ҳеч ким фойдаланмайдиган 61 сотих ерни сотиб олди. 30 сотихида қурилиш бошлади. Мақсад — тикув цехи очиш. Объект битди, керакли техника воситалари олиб келинди, бир ҳафта олдин ишга туширилди. Натижада, ҳудуддаги 75 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.
— Ҳозирча иш фақат куннинг асосий қисмида бўляпти, — дейди Б.Азизов. — Бироқ кечки сменада ҳам ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Бу яна 75 та бўш иш ўрни дегани. Ишчилар маоши тикилган маҳсулот сонига қараб белгиланади.
— Техник жиҳозларни олиб келишда қийинчилик бўлмадими?
— Муаммо бўлмади. Негаки, барча ускуналар Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий фирмалар филиалларидан келтирилди. Корхонада, асосан, Хитой фирмаси техника буюмларидан фойдаланяпмиз.
— Тикув маҳоратини ошириш учун ишчилар ўқитиб-ўргатилдими?
— Корхонада ишлай бошлаган хотин-қизларнинг 80 фоизи тикувчиликдан хабари бор, уй шароитида бу ҳунар билан шуғулланишган. Қолган 20 фоизи бошланғич тушунчага эга, бироқ тажрибаси етарли эмасди. Уларнинг ҳам тезда қўли келишиб қолди.
— Цехда қайси турдаги кийимлар тикилмоқда?
— Дастлабки ҳафта ишчиларимиз 2 минг дона аёллар кийимини тикиб, экспортга тайёрлашди. Бу бизнинг биринчи ишимиз бўлгани учун 200 донадан ортиқ маҳсулот яроқсизга ҳам чиқди... Аммо ишлашда давом этдик ва тайёр маҳсулот Россияга экспорт қилинди. Энди 5 минг дона шортик тикяпмиз. Яна 10 мингта халат ва 100 минг дона футболка учун хорижий ҳамкорлардан буюртма олганмиз. Австралиядан ҳам буюртма тушган, бироқ ҳозирча ишлаб чиқариш қуввати ва хомашё етарли эмас.
— Балки корхонани кенгайтириш керакдир?
— Албатта, буни ҳам ўйлаб қўйганмиз. Қолган 31 сотих еримиз бўш турибди. У ерга тадбиркорликнинг бошқа йўналишини йўлга қўйишни ният қилганмиз...
«Оила даврасида» мухбири
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил