Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.
— Биласиз, туғилган кун, муҳим саналар байрам торти ва ширинликларсиз ўтмайди, — дейди тадбиркор Насиба ЖАЛОЛОВА. — Айниқса, ширинликлар болажонларнинг жону дили. Эҳтимол, шундан бўлса керак, 1998 йили қандолатчилик цехи очишга қарор қилдим. Дастлаб, ишни қўни-қўшни, танишлардан буюртма олишдан бошладим. Илк қандолат маҳсулотларини тайёрлаб, шаҳрисабзликларга тақдим этганда бироз ҳадик бор эди. «Ишларим юришиб кетармикан?!», дея кўп ўйлардим. Аста-секин даромад қила бошладик.
Опа тайёрлаган ширинликлар кўпчиликка маъқул кела бошлади. Тадбиркорнинг бозори юришди. Буюртмалар сони ортди. Бу эса ишни кучайтириш, маҳсулот турини кўпайтиришга туртки берди.
Ҳозирда корхонада 30-40 турдаги ширинлик тайёрланмоқда: дўмбоқ кулча, печенье, шохсимон кулча, турли пирожнийлар дейсизми, хуллас, ҳаммасидан бор. Қувонарлиси, тадбиркор ўз маҳсулотини нафақат Шаҳрисабз шаҳри, балки Китоб тумани бозорига ҳам етказиб бермоқда. Шунингдек, буюртма асосида тўй тортлари пиширишни ҳам йўлга қўйган.
— Қандолатчилик цехимизда ўн нафар ходим ишлайди, — дейди Н.Жалилова. — Уларни ўз ҳисобимиздан пойтахтдаги етакчи ўқув курсларига юбордик. Уч ой давомида ўқитиб, ширинликлар тайёрлаш борасидаги малакасини оширдик. Натижада бу уларга ҳам, бизга ҳам фойда келтирди. Даромадимиз йил сайин ортмоқда. Жорий йилнинг ўтган ойларида олинган фойда 2016 йилга нисбатан 10 фоизга ошди.
Тадбиркор опа ишнинг кўзини биладиганлардан. Олган даромади ҳисобидан цехни кенгайтиргани бунинг исботи. Айтишига қараганда, Россия Федерациясидан электр печи, музлатгич олиб келиб ўрнатган. Яқинда эса қандолатчилик ёнида буюртма асосида аёллар учун кийимлар, замонавий пардалар тикишни ҳам йўлга қўйди. Мўъжазгина «Гўзаллик салони» очди.
Келгуси режалари ҳақида сўраганимизда «Фаолиятимизни янада кенгайтиришни хоҳлайман. Харидорларга тақдим этиладиган қандолат маҳсулотларининг турини янада кўпайтириш асосий мақсадим. Тикув цехига келсак, аёллар учун мавсумий кийимларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидаман», дея жавоб қилди.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила даврасида» мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил