У стол тортмасидаги қоғозлар орасида бир вақтлар ёзган, сўнг оққа кўчириб талайгина газета таҳририятларига кўрсата-кўрсата қайтариб олганча унутилиб кетган қўлёзмаларини топиб олди.
Қаровсиз ётган ҳикояларининг чангини эринибгина қоқди, сарғайиб улгурган саҳифалардаги майда-майда қорамтир доғларни кўриб афти буришди. Доғлар беор суваракларнинг иши эди: олдинига кўнглини ғаш қилди, ёзганлари ҳақида айтилган фикрлар эсига тушиб қовоғи осилди. Шу пайт ҳикоялари орасидан бирин-сирин сувараклар ўрмалаб чиқиб, жон ҳолатда сакраб нурсиз бурчаклар томон қоча бошлади. Шунда лоп этиб олдинига унинг хаёли, кейин чеҳраси ёришиб кетди. «Улар... улар бўлса ҳикояларингизда тирик жон йўқ, дейишганди. Мана улар — тирик жон бўлмай нима ахир?!»
У ҳар гал кўрдим дегунча бешафқат эзиб ташлайдиган суваракларни қоронғиликка тирқираб қочишига бу гал бефарқлик билан узоқ ва жимгина қараб турарди. Негадир ўлдириш, эзғилаб ташлаш истаклари шу тобда унга жуда бемаънилик бўлиб туюлди. Сувараклар битта қолмай кўздан йўқолгач, секин энгашиб, саҳифалардаги доғларга қаттиқроқ тегса, «нималаргадир» озор бериб қўядигандек оҳиста тозалай бошлади...
Адҳам ДАМИН
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил