Даромад манбаи      Бош саҳифа

Балиқ етиштириш кўпайди

400 тонна балиқ гўшти (филе) ҳамда 350 тонна яримтай­ёр маҳсулот ишлаб чиқариш, балиқ котлети тайёрлаш цехлари ташкил этилмоқда.

Балиқ етиштириш  кўпайди

Навоий вилоятида балиқчиликни ривожлантириш учун айни пайтда 170 минг гектардан ортиқ табиий ва сунъий сув ҳавзаси мавжуд. 76,1 минг гектар табиий сув ҳавзаси 27 хўжаликка ижарага берилган. 1,2 минг гектар сунъий сув ҳавзасида 172 балиқчилик хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.

Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув омборида «Aqua-Tudakul» қўшма корхонасида Вьетнам технологияси асосида балиқ чавоғи етиштирувчи инкубация цехи барпо этилди. Айни пайтда корхона томонидан йилига 1000 тонна балиқни қайта ишлаш цехини мослаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қарийб 100 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

Бугунги кунда Айдаркўлнинг вилоятга тегишли ҳудудида 5 балиқчилик фермер хўжалиги фаолият юритаётир. Қўшма корхонада 250 тонналик музлатгичли омборхона барпо этиш, хориждан келтирилган технологик линияларни ўрнатиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Корхона маҳсулотлари асосан, Туркия, Россия ва Украина давлатларига экспорт қилинади.

— Сув ҳавзасида ҳосилдорликни ошириш мақсадида Россия, Хитой ва вьетнамлик мутахассислар билан ҳамкорлик қиляпмиз, — дейди «Aqua-Tudakul» қўшма корхонаси бош директори Ш.Жамолов. — Натижада балиқ овлаш ва етиштириш ҳажми 2 баробар кўпайди. Мутахассисларимиз илғор ва самарали технологияларни ўрганиш мақсадида хорижда тажриба оширмоқда.

Жорий йилда корхонанинг инкубация цехларида 20-22 миллион дона, ёпиқ сув айланма қурилмасидаги 40 ҳовузда табиий йўл билан 20 миллион дона балиқ чавоғи етиштирилиши режалаштирилган.

 

Нуриддин РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар