Даромад манбаи      Бош саҳифа

СУТДАН СОФ ФОЙДА АЖРАТИБ...

Йогурт тайёрлашда инновацион ёндашув

«Соғин сигиринг бўлса, оғзинг оқарар», деган пурмаъно гапни кексаларимиздан кўп эшитганмиз. Бу бежиз айтилмаган. Боиси, сутдан кўп нарса тайёрласа бўлади: қатиқ, қаймоқ, сариёғ, айрон... хуллас, сут том маънода кони фойда.

СУТДАН СОФ ФОЙДА АЖРАТИБ...

Жондорлик Мамлакат Ташева сутни қайта ишлаш ва ундан турли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйган тадбиркорлардан.

— Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни орзу қилардим, — дейди тадбиркор Мамлакат ТАШЕВА. — 2008 йилда банкдан 50 миллион сўм кредит олдик. Ҳудудимизда анча вақтдан бери ишлатилмаётган, ташландиқ корхона бор эди. Маблағни бинони таъмирлаш ҳамда керакли жиҳозларни олиб келишга сарфладик. Очиғи, бошида биттагина сепараторимиз бўлган, холос. Имкониятлар у қадар катта эмас, иш унуми ҳам жуда паст эди. Аппарат бир кунда бор йўғи 40 литр сутни қайта ишлаш имконини берарди. Аммо ҳаракатларимиз бекор кетмади. Ҳозир корхонамизда кунига 7 тонна сутни қайта ишлаяпмиз.

— Фаолиятни кенгайтиришга қандай эришдингиз?

— Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида банкдан яна имтиёзли кредит олдик. Унга Россия, Хитой ҳамда ўзимизда тайёрланган ускуналарни келтириб ўрнатдик. Ишчилар сонини оширдик. Табиийки, қайта ишланадиган сут ва сут маҳсулотлари сони ҳам ортди.

— Ишчиларингиз кўпми?

— Корхона иш бошлаганда бор-йўғи 2 нафар ишчи бор эди. Бугун шартнома асосида фаолият юритаётган ходимлар сони 28 нафарни ташкил этади. Ҳозир йогурт, бринза, сметана, пишлоқ, творог сингари  жами 13 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

— Даромади-чи?

— 2017 йил қарийб 1 миллиард литрдан зиёд сут қайта ишланиб, юқорида айтилган 13 турдаги маҳсулот тайёрлашга сарфланди. Шартнома асосида етказиб берилган маҳсулотимиздан 2 миллиард сўмга яқин даромад бўлди. Албатта, бу соф фойда эмас. Ишчилар маоши, турли харажатлар, солиқлар айириб ташланса, соф фойда 150 миллион сўмдан ошишини кўзлаяпмиз.

— Сут маҳсулотлари тайёрлашда нималарга аҳамият қаратилиши зарур?

— Аввало, тозалик ва сифат биринчи ўринда туриши керак. Бунга ҳар бир ходим амал қилиб, истеъмолчиларни ишончли ва сифатли маҳсулот билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

— Маҳсулотларга талаб қандай?

— Масалан, йогурт тайёрлаш учун сут билан бирга қуритилган мевалардан фойдаланамиз. Бу унинг таъми ва фойдалилик даражасини оширади, сунъий қўшимчалар қўшилмайди. Бу харидорларга манзур бўлмоқда, талаб ҳам шунга яраша. Хусусий савдо дўконлари, боғчалару шифохоналар доимий харидоримизга айланган.

— Келгуси режаларингиз?

— Бизнинг асосий хомашёмиз — сут. Уни фермер хўжаликларидан олиб келамиз. Бу эса, ортиқча чиқим, дегани. Келгусида ўзимиз қорамолчиликни йўлга қўйиш ниятидамиз. Агар бу иш амалга ошса, сутнинг бир қисми ўзимиздан чиқади ва қайта ишланади, қўшимча иш ўринлари яратилади, маблағ тежалади. Натижада маҳсулот таннархи арзонлашади.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар