Экология      Бош саҳифа

Солиқдан қарз бўлманг...

— Солиқ қонунчилигида жисмоний шахсларнинг декларация тақдим этиши белгиланган. Аслида қандай даромадлар учун декларация тақдим этиш мажбурий? Йил якуни бўйича даромад солиғидан қарздорлик келиб чиқмаслиги учун нима қилиш керак? Солиқни электрон кўринишда тўласа бўладими?

Акмал КАРИМОВ,

Тошкент шаҳри

— Қуйидаги даромадларга эга бўлган жисмоний шахслар декларация тақдим этади: мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса; фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар; асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар; икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар; хориждаги манбалардан олинган даромадлар ҳамда солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (унинг аризасига кўра) белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисидаги декларация тақдим этилмайди ва ўз навбатида, қўшимча тўловлар юзага келмайди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулклари юридик шахсларга ижарага берилганда даромад солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинади. Агар ушбу мол-мулк жисмоний шахсга ижарага берилганда (яъни тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса), жисмоний шахснинг даромадларига декларация асосида солиқ ҳисобланади. 2018 йилда ижара шартномаси асосида берилган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи минимал ставкада, яъни 7,5 фоиз миқдорда солиққа тортилади.

Солиқ тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ  органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этадилар. Даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

Солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг расмий soliq.uz ҳамда my.soliq.uz сайтларида «Электрон солиқ декларациялари» интерактив хизмати орқали электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ декларацияларини автоматлаштирилган ҳолда шакллантиришлари ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, туман давлат солиқ инспекцияларига келмаган ҳолда интернет орқали жўнатишлари  мумкин.

Мол-мулкини ижарага беришдан даромад олувчи жисмоний шахслар солиқни (тақдим этилган дастлабки декларация асосида) ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўлайди. Йил тугагач, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқилиб, агар ўтган йил мобайнида тўланган суммалар ўртасида фарқ келиб чиқса, у жорий йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланади.

Даромад солиғи ўз вақтида тўланмаган тақирда, тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари қўлланилади.

 

Жалол МАХАМАДЎСТОВ,

Шайхонтоҳур туман

ДСИ бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар