Даромад манбаи      Бош саҳифа

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

Одамлар орасида: «Унинг таъми ширин, бироқ меҳнати жуда машаққатли», деган гап юради. Бу ўзимиз яхши билган қулупнайдир.

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

Қулупнай кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Суғориладиган ерда 2-4 йилгача ҳосил беради. Нави тўғри танлаб экилса, парваришда агротехник қоидаларга тўлиқ амал қилинса, ҳосилдорликни гектарига 100-150 центнерга ҳам етказиш мумкин. Мамлакатимизда қулупнай меваси апрелнинг охири — май ойининг бошларида пишади.

— Анча йилдан бери қулупнай экаман, — дейди Қибрай тумани Уймаут маҳалласида истиқомат қилувчи деҳқон Шавкат ИНСОПОВ. — Бу йил ҳам 25 сотих ерга қулупнай экканмиз. Ана шу майдондан 2,5-3 тонна қулупнай олишни режалаштириб турибман. Асосан, «Виктория» ва «Кобра» навларини етиштиряпмиз. Биринчи навнинг меваси катта-катта бўлади ва мазаси ширин. Аммо «Кобра» нави ундан ҳам каттароқ бўлади, таъми ҳам жуда мазали.

— Бир кунда ўртача неча килограмм қулупнай теряпсизлар?

— Теришда иштирок этадиган ёрдамчилар сонига қараб, ўртача 200-300 килограмм. Қулупнай терилгани ҳамоноқ сотишга жўнатилади. Ҳозирча бир килограммини катта-кичиклигига қараб 5 мингдан 8 минг сўмгача даламизнинг ўзида сотяпмиз. Қулупнайнинг сершарбат, нозик мевасини вақтида, сифатли, нобуд қилмай териб олиш керак. Уларни 2-2,5 килограмм мева сиғадиган саватчаларга терган маъқул. Махсус қутиларга терса ҳам бўлади. Касалланган ва эзилган мевалар алоҳида идишга терилади. Агар шу куни истеъмол қилинмаса ёки қайта ишланмаса, уни совитгичда 2-3 кун сақлаш мумкин.

— Қулупнай мавсуми ниҳоясига етгач, қандай экинлар экишни мўлжаллаб турибсиз?

— Алоҳида майдонга кечки картошка, қизил ловия, саримсоқ ва булғор қалампири экамиз. Ёзда даладаги чайлага кўчиб чиқамиз ва меҳнат қиламиз. Хуллас, ердан йилига икки марта ҳосил оляпмиз. Бу ишда менга турмуш ўртоғим, икки ўғлим кўмакдош. Баъзан иш кўпайиб кетганда ҳашарчи ҳам чақирамиз. Қулупнайни эса, биринчи йил ҳосилидан сўнг ўриб ташлаймиз келгуси йил яна кўкариб, ҳосил беради. Бироқ учинчи йил янги кўчатидан экамиз. Негаки ҳосилдорлиги пасайиб, меваси майдалашиб кетади.

— Даромад қандай?

— Шукр, шу деҳқончилигимиз ортидан рўзғоримиз бут. Янги иморат кўтаряпмиз. беш-олтита қўйимиз бор, яқинда соғин сигир оламиз, деб турибмиз. 20-30 миллион сўмга бориб қолар тахминан.

Қулупнай экиш учун текис, унча нишаб бўлмаган сув билан яхши таъминланган майдонлар танлаб олинади. Ушбу майдонларда ерости сувларининг чуқурлиги камида 1 метр пастда бўлиши керак. Шавкат ака қулупнайни интенсив боғ қаторлари орасига эккан. Боғ ҳали икки ёшда бўлса-да, нишона мева бера бошлабди.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар