Ғиждувон тумани Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро Жамол Болтаевни ҳудудда қўли гул уста тадбиркор сифатида билишади. У металлдан тайёрлаган турли ҳажмдаги эшик-дарвозалар пишиқ ва чиройлилиги билан харидоргир.
Яхши устанинг даромади ҳам маҳоратига яраша бўлади, албатта. Бугун бозорда уларнинг нархлари ўртача 4-5 миллион сўм атрофида эканини ҳисобга олсак, тахминий фойдани аниқлаш қийин эмас.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари тумандаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда профилактика тадбири ўтказиш мақсадида Жамол Болтаевнинг устахонасида бўлишди. Қандингни ур, дердиг-у, бироқ бунинг бир «лекин»и бор-да! Устахона яширин цех эди. Унда тадбиркор 5 ойдан буён ноқонуний фаолият юритиб келаётгани маълум бўлди. Аммо ташриф буюрувчилар унга давлат томонидан тадбиркорлик ривожи учун яратилган қулайликлар, тақдим этилаётган имтиёзу енгилликлар ҳақида тушунтириш беришди. Ишбилармон ҳам ишини қонунга мувофиқ ташкил этиши лозимлиги, яширин цехлар давлат бюджетига қанчалик зарар етказишини тушунди.
Ўша куниёқ устахона эгаси солиқчилар кўмагида 30 дақиқа ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Шу тариқа у эшиги берк тадбиркордан эшиги очиқ тадбиркорга айланди. Нафақага чиққанда, талаб этиладиган меҳнат дафтарчасида тадбиркор, деган ёзув ҳам қайд қилинди.
Туманнинг Хонақо қишлоғида ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланаётган Зокир Облоевнинг ҳам хатти-ҳаракатларида солиқ қонунчилиги талабларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Гарчи, у тадбиркор сифатида «Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини чакана сотиш» фаолияти бўйича давлат рўйхатидан ўтган бўлса-да, яширинча омихта ем ва қурилиш маҳсулотлари савдоси билан ҳам шуғулланар экан.
Солиқчилар унга ҳам жарима қўлламади. Фақат бундан буён тадбиркорлик гувоҳномасидаги фаолият турини амалдаги фаолият тури билан мослаштириши лозимлиги ҳамда омихта ем маҳсулотларини фақат махсус рухсат берилган шохобчаларда сотилиши юзасидан тушунтириш берилди.
— Ўтган йили қонунчиликка киритилган янгиликларга мувофиқ олиб борилаётган профилактика тадбирлари натижасида вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонунбузилишлар камайишига эришилмоқда, — дейди Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Б.ФАЙЗИЕВ. — 2017 йилда 10 минг 732 фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Натижада маҳаллий бюджетга қўшимча равишда 2 миллиард 900 миллион сўмдан ортиқ маблағ тушиши таъминланди.
Бундан кўзланган мақсад хатоси учун жазога тортишу тадбиркорлик фаолиятини чеклаш эмас, балки ишбилармонга қонуний фаолиятни йўлга қўйишида кўмаклашиш. Буни 2018 йилнинг январь ойида 878 тадбиркорга кўмаклашилганида ҳам кўриш мумкин.
Эркин ЁДГОРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил