Экология      Бош саҳифа

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БИР КУНДА ЧИҚАДИ

Олий ўқув юртига кириш синовларида жорий йил қандай ўзгаришлар бор?

Тест синовларида билими бор абитуриентларгина ҳеч қандай муаммоларсиз талабалик сафига қабул қилиниши кундек равшан. Аммо беш бармоқ баробар бўлмаганидек, баъзан бу мақсадга эришишда қинғир йўллардан фойдаланаётганларни ҳам учратиш мумкин.

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БИР КУНДА ЧИҚАДИ

Шундай ҳолатларга чек қўйиш, тест синовларини шаффоф ўтказиш мақсадида 2017 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ўзгариш бўйича Давлат тест маркази бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг қамровли ишлар олиб борди. Шу ҳақда мухлисларимизни қизиқтирган саволларга давлат тест маркази матбуот котиби Орзуқул БОБОЕВ жавоб берди. 

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, тест синовлари қандай тартибда ўтказилиши кўзда тутилган?

— 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 15 кунда, ҳар куни икки сменада ўтказилади. Биринчи смена 08:00 да, иккинчи смена 15:00 да бошланиши кўрсатилган. Тест синови ўтадиган сана ва вақт абитуриент рухсатномасида кўрсатилади. Кунлик тест топширадиган абитуриентлар сони ўртача 57-60 минг нафарни ташкил этади.

— Натижалар қанча муддатда эълон қилинади?

— Натижаларни тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилиш учун жавоб варақаларини тезкор ўқийдиган 2 дона «INSIGHT 150» оптик сканери харид қилинмоқда, бу борада АҚШ компанияси билан шартнома тузилди.

— Аввалги йилларда тест синовларини ўтказиш учун бино танлаш масаласида ҳам турли муаммолар юзага келарди. Бунга қандай ечим топилади?

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовларини ўтказиш учун катта сиғимдаги  павильонлар, кўп ўринли бинолар, коллежлар, ташкилотларнинг сиғими катта бинолари ўрганиб чиқилиб, жами 57 таси танлаб олинди. Уларнинг энг кичиги 240, энг каттаси 6 минг 140 нафар абитуриентни сиғдира олади.

— Назоратчиларни танлаб олишда ҳам ўзгаришлар бўладими?

— Бу йил тест синовларига 2 минг 100 нафарга яқин назоратчи жалб этилиши режалаштирилган. Улар учун семинар машғулотлари, тест синови ўтказилади. Танлаб олинганларга махсус сертификат берилади.

— Абитуриентларни бинога киритиш, тест синови жараёнини кузатиш қай тариқа амалга оширилади?

— Абитуриент бинога шахсни идентификациялаш воситаси, видеофиксация қурилмалари, металлодедекторлар орқали  текширувдан ўтказилгач киритилади. Тест синови жараёни узлуксиз видеокузатув остида ўтади. Ҳозирда биноларни етарли миқдорда стол-стул, ёзув тахтаси (доскалар) ҳамда техник воситалар билан таъминлаш, ўрнатиш борасида дастлабки босқич ишлари якунланди. Абитуриентларнинг ота-оналари тест синови жараёнини мунтазам кузатиб бориш имконига эга бўлади.  Ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видеоёзувлар Давлат тест марказида сақланади. 30 нафар абитуриентга битта стационар видеокузатув тизими ўрнатилади. Бинога киришнинг Назорат ўтказиш жойида текширув вақтида абитуриентда тақиқланган буюм мавжуд бўлса, абитуриент бинога киритилмаслиги мумкин. Тест синови топшириш жараёнида видеокузатув орқали абитуриент кузатиб борилади. Тартиббузарлик ҳолати аниқланса, абитуриент жараёндан четлатилади. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент 20 августдан 30 августгача ўн бир календарь куни давомида апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикояти Давлат тест марказида, ҳудудий бўлимларда қабул қилинади.

— Ишни режа асосида ташкил этиш учун Давлат тест марказининг  таркибий тузилмасида ҳам ўзгаришлар бўлдими?

— Марказдаги штатлар сони 150 тага кўпайтирилди (олдин 72 та эди). Муассасада бош бошқарма, бошқармалар ҳамда бўлимлардан иборат янги тузилма амалда бўлади. Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларига 35 та штат бирлиги ажратилди (аввал 8 нафар эди).

— Саволлар китоби ва жавоблар варақасига ҳам ўзгартиришлар киритиладими?

— Саволлар китобида 3 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 90 та, 2 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 60 та, 1 та фандан 30 та савол бўлади.

Жавоблар варақаси бўйича: жавоблар бўяладиган доирачалар сони 90 та бўлади. Инглиз, немис, француз тилларидан тест синови топширадиган абитуриентлар томонидан қайси тилдан тест топшираётганини аниқлаш учун бўяладиган доирачалар пастга олинди. Махсус код устунида «0» дан иборат бўлган биринчи қатор шу устуннинг энг пастки қаторига туширилди. Четлаштириш тўғрисида далолатнома жавоблар варақасига жойлаштирилди.

Тест топшириқларини бажариш ва жавоблар варакасини тўлдириш учун 30 та тест топшириғига бир соат, 60 та тест топшириғига икки соат, 90 та тест топшириғига уч соат ажратилади.    

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар