Ҳар қандай маҳсулотнинг сифат назорати ўлчаш ва синаш орқали амалга оширилади. Ҳар бир ўлчаш ва синовлар натижалари давлатлараро тан олиниши кераклигини ҳам унутмаслик лозим.
Ўзбекистоннинг Метрик конвенцияга қўшилиши давлатлараро интеграциялашувни таъминлашга, халқаро савдо жараёнларида талаб этиладиган маҳсулотларни синаш ва ўлчаш натижаларининг дунё миқёсида тан олинишига замин яратади.
— Метрология соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш тизими асосида амалга оширилади, — дейди «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси директори ўринбосари Лазизбек САИДОРИПОВ. — Мазкур тизим «Метрология тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига асосан, давлат метрология текшируви ва назорати механизмларига кўра иш олиб боради. Корхона лабораторияларида юқори аниқликдаги ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланилади. Уларда бугунги кунда жами 155 дона юқори аниқликдаги бирламчи ва 679 дона намунавий ўлчаш воситаси мавжуд.
— Давлат метрология текшируви қандай ташкилотлар томонидан амалга оширилади?
— Асосан, «Ўзстандарт» агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлимлари (жами ўн олтита) томонидан ўтказилади.
2018-2021 йилларда миллий эталон базасини ривожлантириш учун яна 15 дона эталон харид қилинади. Натижада республикамиздаги 2500 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситасини чет элга юбормасдан ўзимизда метрологик текширувдан ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Қолаверса, 2122 дона ўлчаш воситасини ўзимизда қиёслаш натижасида 1,3 миллион долларлик валюта маблағи тежаб қолинади.
— Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналари хизмати борасида аҳолидан кўплаб эътрозлар тушмоқда...
— Аҳоли талаблари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Мазкур ҳужжат кўп масалага ойдинлик киритади. Сиз юқорида айтган ҳолат Хитойдан келтирилган электрон кардиология ускуналарида кўп учрамоқда. Истеъмолчи, аввало, унинг реестри билан яхши таниш бўлиши керак. Аксариятини ўзимиз тавсия этмаяпмиз.
— Нега бозор ва супермаркетдаги тарозилар ўртасида фарқ мавжуд?
— Бозорлардаги тарозилар бир йилда бир марта текширилади. Қолган пайтда тарози ҳолати учун бозор маъмурияти масъул. Шунингдек, бозорларнинг аксарияти етарли миқдорда назорот тарозилари билан таъминланмаган. Қолаверса, тарозини ишлатишнинг ўзига яраша талаблари бор.
— Тадбиркор ёки сотувчи маҳсулотини шахсий тарозисида ўлчаб сотиши мумкинми?
— Йўқ, мумкин эмас. Фақат стандартдан ўтказилган, бозор учун тавсия этилган тарозидан фойдаланиши шарт.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔61
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔59
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил