— Уйимизда пропискада беш киши турса-да, фақат уч киши яшайди. Аммо коммунал тўловлар учун нечта одам рўйхатда турса, шунча ҳисобланади. Эътироз билдирсак, улар «компьютерга киритилган рўйхат асосида тўлайсиз» дейди. Хонадонда яшамайдиганлар тўғрисида маҳалладан маълумотнома олиб, уни нотариал тасдиқлатиш мумкинми?
— Нотариус жисмоний ва юридик шахс берган ҳужжатлар нусхаларининг, улардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга, уларнинг нусхалари ҳамда олинган кўчирмаларининг тўғрилигини шаҳодатлаш қонун билан тақиқланмаган ҳолдагина шаҳодатлайди.
Агар сиз турар жойда яшамайдиганлар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини тасдиқлаган маълумотномани нотариусга тақдим этсангиз, маълумотноманинг нусхаси аслига тўғри экани шаҳодатлантирилади. Мазкур ҳолатда хонадонда яшамайдиганлар тўғрисидаги маҳалладан олинган маълумотнома тегишли коммунал корхонасига тақдим этилиши кифоя. Уни нотариал тасдиқлаш шарт эмас.
— Айрим нотариуслар хизматидан фойдаланилганда баъзан фуқаролардан ортиқча пул олинади. Ана шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай ишлар қилинмоқда?
— Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради. Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ, нотариус амалга оширадиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади.
Ҳар бир давлат нотариал идорасида аҳолига қулай бўлган жойларда «Ахборот бурчаги» ташкил этилган. Унда нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат) миқдори ва давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган.
Бироқ айрим давлат нотариал идора ходимлари белгиланган миқдордан ортиқча тўловлар ундиришини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолатлар ҳақида маълумотларга эга бўлсангиз, аниқ далиллар билан Адлия вазирлигига бевосита ёки «1-008» рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда вазирлик нотариал идора ходимларига нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган кескин чорани қўллайди.
Саволларга Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи
Дониёр ЁҚУБОВ
жавоб берди.
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔61
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔59
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил