Оила хуржун      Бош саҳифа

МАҚОЛА ЁЗИБ БЕРАМАН

(мақола чиқариши шарт бўлган соҳа ходимлари ўқисин)

Журналист эмасман, оддий ўқитувчиман. Лекин мақолаларим газета ва журналларда чиқиб туради. «Мақолаларим» десам, бироз нотўғри бўлади-ю, лекин менинг ёзганларим бошқаларнинг номидан бўлса ҳам газетада чиқади-да. Шунинг ўзи «қаламим» борлигидан далолат берса керак.

МАҚОЛА ЁЗИБ БЕРАМАН

Мактабда деворий газета чиқаришда ўқувчиларга йўл-йўриқ кўрсатиб, айрим нарсаларни ўзим ёзиб беришимни ҳамкасбларим яхши биларди. Шунинг учун бир куни директоримиз хонасига таклиф қилиб, «Бир-иккита яхши мақола ёзиб берасан, ука», деди.

Бизники шунчаки ҳавас, катта газеталарга мақола ёзмаганман, десам ҳам унамади, «Салгина эга-кесимини келиштириб, қоғоз қоралаб берсанг бўлди, у ёғини ўзим ҳал қиламан», деб туриб олди. Мактабда ишлашим керак, қолаверса, директор фонди деган гаплар бор — рози бўлиб қўя қолдим.

Директорнинг ўғли Тошкентдаги катта университетлардан бирида ўқийди. Нуфузли стипендияга ҳужжатларини топшираётган экан. Ана шу ҳужжатлар орасида газета-журналларда чиққан мақолалари ҳам бўлиши керак экан. Хуллас, икки кундан кейин уч-тўрт қоғозни қоралаб бердим.

Директоримиз айтганини қиладиган одам-да! Ҳақиқатан ҳам, мен ёзган ўша «мақолалар» бир ҳафтада иккита газетада бирозгина ўзгаришлар билан чиқиб келди-да!

Ана шундан кейин мактабимиздан кимга тоифа керак бўлса ёки малака ошириш курсида ўқимоқчи бўлса, менга илтимос қилади. Албатта, шунчаки илтимос эмас, «мукофот»и бор. Ёзиб бераман, рўзғорга ҳарна-да!

Мақола дегани аслида дарс конспектининг ўзгинаси. Фақатгина бошида ва охирида битта-иккита расмий гап ёзилса бўлди. Айрим муаллимлар шуни ҳам билмайди-да!

Кейинчалик қўшни мактаблардан ҳам мақола ёздиргани келадиган бўлишди. Ҳозир бутун туманда мени яхши билишади. Бир нечта Зулфиячи қизларга, нотариуслар, ЗАГС мудиралари, ҳатто, солиқчию орган ходимларига ҳам мақола ёзиб беряпман. «Пожарний»лар-ку доимий мижозим. Уларнинг ҳисоботи ёки мавсумга қараб, навбатга ёзиб қўяман.

Шу кеча-кундузда талабалар билан ишлаяпман. Ёшлар иттифоқи контракт пулининг бир қисмини тўлаб бериши учун ўша талабанинг мақоласи газетада чиққан бўлиши керак экан. Бирам маза қиляпман, ҳар куни тўрт-бештагача мақола ёзаман.

Ўзлари келишади ёки қўнғироқ қилиб, мавзуни, муаллифнинг исм-шарифини айтишади. Компьютеримда мавзуларга мос бир нечта «папка» очиб қўйганман. Битта «поиск» бераман, айтилган мавзу шундоқ чиқиб келади. Бир-икки сатрни ўзгартираман-у, муаллиф исмини ёзиб, чиройли қилиб чиқариб қўяман. Келиб, рози қилиб, олиб кетишади. Хуллас, ишим беш.

Яқинда директоримиз билан газета очмоқчимиз. Шу мақолаларни бошқа газеталарга олиб бориб юришадими, ўзимиз чиқарамиз. Фойдаси ҳақида гапиргандим, у киши рози бўлди. Фақатгина директоримизнинг номидан ота-онаси ҳақидаги китобни ёзиб тугатганимдан сўнг бу ишни бошлаймиз.

Ҳа, дарвоқе, ҳозир китоб ёзишга киришяпман. Бир-икки пулдорлар ота-боболари, қилаётган ишлари ҳақида китоб ёзишни ният қилганини айтяпти. Майли-да, ниятларига етсин, деб ёзиб беряпман.

Агар сиз ҳам мақола ёки китоб ёздирмоқчи бўлсангиз, тортинмай айтаверинг, келишамиз. Лекин айтиб қўяй, мен ёзган мақоламнинг чиқишига ёки китобнинг чоп этилишига кафолат бермайман, фақат ёзиб бераман. Манзилим, телефон рақамимни таҳририятда қолдирганман...

 

«Почерким» кўпчиликка таниш бўлгани учун ушбу мақолага имзо қўймадим.




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар