Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЖРИМЛАР ОЛДИНИ ОЛИШ ОСОН ЭМАС

аммо буни уддалашяпти

«Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади», «Қўшнинг тинч, сен тинч», каби ибораларни кундалик ҳаётда кўп ишлатамиз. Аммо амал қилишга келганда...

АЖРИМЛАР ОЛДИНИ ОЛИШ ОСОН ЭМАС

Ҳа, келишмовчиликлар қайси хонадонда бўлмайди, дейсиз? Бироқ кичик муаммо, арзимас масала пашшадан фил ясагандек катта тортишувларга сабаб бўлса, бу бутун маҳалла-кўйгача етиб борса, бундан ёмони йўқ.

Шу каби муаммолар билан қилинган мурожаатларни ўрганиш, уларни ҳал этиш маҳалла фуқаролар йиғини қошида фаолият юритаётган Яраштириш комиссиясининг асосий вазифаси. Хўш, комиссия амалда буни уддалай оляптими? Оилаларни яраштиришнинг уддасидан чиқяптими?

— Халқимизда, «уйдаги гап уйда қолсин, бировнинг қулоғига етмасин», деган гап бор, — дейди Чилонзор туман «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини Яраштириш комиссияси раиси Малоҳат ­ИСОҚОВА. — Бироқ баъзан ундай бўлмайди. Турмушдаги айрим майда-чуйда муаммолар ҳам кўчага чиқиб кетади. Шунда можароларга холис кишилар иштирокида ечим топилади. Айниқса, эр-хотин, қўни-қўшни орасидаги муаммоли вазиятларда яраштириш комиссиясининг ўрни катта. Ўтган йил давомида биргина ажрим бўйича 4 та, қўшнилар ўртасидаги низолар бўйича шунча ариза келиб тушди. Шулардан иккитаси ажрим ҳолатигача етиб борди. Сабаби, эр-хотин бошқа-бошқа давлатга кетган ва узоқ йиллардан бери бирга яшамаган эди.

Ўн уч нафар фаолни бирлаштирган мазкур Яраштириш комиссияси келишмовчиликларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. ­Эътиборлиси, улар таркибида отинойи, имом-хатиб, кўпни кўрган нуронийлар, психолог ва бошқалар маслаҳатга доим тайёр. Айнан уларнинг кўмаги билан бузилиш остонасидаги оилалар тикланиб, қўшнилар ярашиб олмоқда.

— Ҳудудда истиқомат қилувчи намунали оилалардан бири ажрашмоқчи эканини айтиб, ариза билан мурожаат қилди, — сўзида давом этади ­              М. Исоқова. — Сабабини суриштирсак, муаммо бефарзандлик экан. Саккиз йил кутишибди, аммо натижа йўқ. Шунда психологимиз эр-хотин билан индувидуал тарзда суҳбатлашди. Комиссиянинг бошқа аъзолари ҳам жим турмади. Улар билан гаплашиб, маслаҳат берди. Сабрли бўлиш лозимлиги, муққаддас қўрғонни бузиш ечим эмаслигини тушунтирди. Натижада бу уларга таъсир қилди. Мана, оила ҳозир аҳил яшамоқда.

Ушбу ҳудудда, асосан, кўп қаватли уйлар бўлгани учун қўшничиликда ўзаро келишмовчилик, тушунмовчиликлар ҳам учраб тураркан. Бундай вазиятларда комиссия уларни йиғинга чақириб, иноқликка ундайди. Натижада, можарога борган қўшниларнинг ўзлари уялиб, қолишаркан. Хуллас, якка тартибда турли салбий ҳолатларга барҳам беришда асқатяпти.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар