Оилада ҳар кимнинг ўз вазифаси, қиладиган иши бор. Шунинг учун катталар оила қураётган йигит-қизга турмушнинг паст-баландини, асал-қандини тушунтириб, масъулиятларини ҳам эсга солади. Бу ўзбек оилаларининг азалий одати.
Яқинда бир қариндошимизнинг тўйида бўлдим. Ёши улуғлар тўйолди келинболага оилани қандай тутиш, қайнота-қайнонага қандай муомала қилиш, ҳурмат-иззат ҳақида тинмай гапиришяпти. Келин ҳам ҳаяжон аралаш қулоғига киряптими-йўқми, индамайгина эшитяпти. Ўйлаб қолдим, ҳозир куёв томонда ҳам худди шундай «мажлис» бўляптимикан?! Нима учун турмушнинг бор масъулиятини келиннинг гарданига иламиз?
Халқимизда келинлик мактаби деган ибора кўп ишлатилади. Нега куёвлик мактаби деган иборани жорий қилмаганмиз? Ахир, улар ҳам мактаб синовлари ҳақида озми-кўпми билишлари керак-ку! Тўғри, бу қулоққа бироз кулгили эшитилади, эриш туюлади. Аммо оиладаги энг катта масъулият аслида куёвда-ку! Ёки улар фақат моддий таъминотчими?
Яхши бир хонадоннинг гулдай қизини келин қилиб, бағринг тўлади. Бечора ота уйида эркаланиб ўсган қиз келин бўладию уй ишларига кўмилиб кетади. Кези келганда дам ҳам олмайди. Бунинг устига, куёвтўранинг инжиқликлари… Гўёки дунёнинг бор ташвиш-ўйи келиннинг бошида.
Аксарият ҳолларда келинлик вазифаси, уйни қандай тутиш, турмуш ўртоғига қандай муносабатда бўлиш ҳақида жуда кўп гапирамиз. Аммо нега куёвтўраларга ҳам уларнинг бир қатор вазифалари бор эканини эслатиб ўтмаймиз? Қайтага, хотинингга қаттиқроқ тур, жиловини қўйиб юборма, ён босма... деган гўёки оилани «мустаҳкамловчи усул»ларни ўргатамиз. Ҳеч биримизнинг хаёлимизга аёлингга вафодор бўл, доимо хурсанд қилиб юр, энг яқини бўл, дея икки оғиз насиҳат қилиш фикри келмайди.
Оила мустаҳкамлиги йўлида баъзи нарсаларга кўз юмиш керак, дерди бувим ҳаётини хотирларкан. У келин бўлиб тушганида бобом ҳали талаба бўлган экан. Бир куни бувим ухлаб қолиб, эрталабки уй ишларига улгурмабди. Хонасига кириб йиғлай бошлабди. Шунда бобом бувимни овутиб кўнглини кўтариб ҳаммаси яхши бўлади, ўзим ҳал қиламан, деб чиқиб кетибди. Бобом онасига бугун имтиҳони борлигини конспектларига келини ёрдам бераётганини айтиб, вазиятни тушунтирибди. Тушунган она қайтага хурсанд бўлиб, ўғлининг ишини енгиллаштираётгани учун келинига раҳмат айтибди. Шундан кейин бувимнинг бобомга нисбатан ҳурмати, меҳри янада ошибди.
Халқимизда яхшисини ошириб, ёмонини яшириб деган ҳикматомуз ибора мана шундай оилаларга айтилган бўлса керак.
Нигора ҚЎЧҚОРОВА,
Чуст туманидаги 17-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔218
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔256
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил