Даромад манбаи      Бош саҳифа

ПРЕЗИДЕНТ КЕЛГАН ҚИШЛОҚДА

томорқага муносабат ўзгарди

Давлатимиз раҳбари ­Шавкат Мирзиёев жорий йил 18-19 март кунлари ­Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Иштихон тумани «Ҳумо» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Хина қишлоғида бўлиб, аҳолининг томорқа имкониятидан нечоғли фойдаланаётгани билан танишди.

ПРЕЗИДЕНТ КЕЛГАН ҚИШЛОҚДА

Ташрифдан кейин хиналикларда ерга меҳр, меҳнатга муносабат тубдан ўзгарди. Қишлоқ аҳлининг кўпчилиги томорқасини яшнатиб қўйишга ҳаракат қилмоқда ва давлатимиз раҳбарини кейинги сафар ўз ҳовлисига таклиф этмоқчи.

— Хонадонимизга Президентимиз келиб-кетганларидан кейин бу ҳақда бутун қишлоғимиз аҳли мендан у кишининг фикрларини сўради, — дейди Тошқувват Ражабов. — Давлатимиз раҳбари «томорқадан самарали фойдаланиш керак, ердан йилнинг тўрт фаслида ҳам ҳосил олиш мумкин, бунинг учун деҳқончилик маданиятини оширишимиз зарур», дедилар деб у кишининг фикрларини одамларга етказдим. Ҳақиқатдан ҳам, бизнинг еримиздек баракали, олтинга тенг тупроқ бошқа жойда йўқ-да. Ҳафсала қилиб, сидқидилдан меҳнат қилсак, шу ернинг ўзи бизни боқади. Ҳозир қишлоғимизда бекорчи одам қолмади, катта-ю кичик ўз томорқасида қандайдир юмуш билан банд.  

Яқин пайтларгача катта-катта томорқасида беда ва маккажўхори экиб, ернинг умрини беҳуда ўтказадиганлар кўпчилик эди. Мутахассислар ҳар бир хонадонга кириб, бир сотих майдонда иссиқхона қуриш харажати, уруғ экиш, парваришлаш, маҳсулот етиштириш, сотиш, даромад олиш жараёнлари ва икки маротаба ҳосил олиш билан қилинган харажат бутунлай қопланишини ҳисоблаб бермоқда. Натижада қишлоқдаги 184 хонадоннинг 170 тасида 1 сотихли ихчам иссиқхоналар ташкил этилди.

Меҳриддин Тошниёзов оиласи Хинадаги энг илғор томорқачилардан. Улар 9 сотихли томорқасида йилига уч мартагача ҳосил олади. Уч йилдан буён эса ҳовлида ташкил этилган иккита иссиқхонада қишин-ёзин маҳсулот етиштириб, даромад қилади.

— Иссиқхонада биринчи экинга бодринг экиб, қатор орасида редиска, кўкат етиштирамиз, — дейди Меҳриддин Тошниёзов. — Бодринг ҳосили камайганда қатор ораларига помидор ва бошқа экинлар экамиз. Ҳовлида ҳам ер бўш турмайди. Ҳар йили ерни алмашлаб турли сабзавот экинлари парваришлаймиз. Бу йил 1,5 сотих майдондаги исмалоқдан 3 миллион сўмга яқин даромад олдик, 2 сотих саримсоқпиёздан эса 1,5 тоннадан ортиқ ҳосил кутяпмиз. Бундан ташқари, томорқамизда 100 тупдан ортиқ мевали дарахт бор, 11 туп узумнинг ўзидан йилига 3 тоннага яқин ҳосил оламиз. Худога шукр, рўзғоримиз бут, дастурхонимиз тўкин.

— Қўшниларимизнинг иссиқхонада маҳсулот етиштираётганини кўриб ҳавас қилганмиз, лекин ўзимиз иссиқхона ташкил этиш учун имконият топа олмаганмиз, — дейди Ж.Тоғаев. — Мана, энди маҳалла тавсияси ва суғурта ташкилотлари кафиллиги билан банклар томонидан иссиқхона учун кредит ажратилишини эшитиб, маҳаллага мурожаат қилдим. Бир сотихли иссиқхона қуриш, экин экиш учун 7 миллион 300 минг сўм маблағ ажратилар экан. Бу имкониятдан фойдаланиб томорқада кичик иссиқхона қурсак, сарфланган пулни, албатта, қайтара оламиз.

Бугун Хина қишлоғида ҳамма яхши ният билан ўз томорқасида меҳнат қилмоқда. Табиатдаги уйғониш, яшариш ва янгиланиш одамлар қалбига ҳам кўчган. Демак, яқин орада бу ўзгаришлар аҳоли турмушида ўз аксини топади, умид билан ерга қадалган уруғ мўл ва баракали ҳосил беради.

 

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар