Навоийлик Гуландон Жумаева ҳам иссиқхоначилик билан шуғулланиб, помидор ва бодрингнинг янгидан-янги навларини етиштираётган тадбиркорлардан.
— Дастлаб, тадбиркорлик, хусусан, иссиқхоначилик борасида мутлақо тажрибам йўқ эди, — дейди Гуландон ЖУМАЕВА. — 2011 йил туман ҳокимлиги тадбирларидан бирида иштирок этдим ва тадбиркорликни қандай бошлаш кераклигини ўргандим. Таваккал қилиб, ҳокимликка бориб иссиқхона қуришга ер беришини сўрадим. Бизга 76 сотих ер ажратилди. Сўнг 200 миллион сўм кредит олиб, қурилишни бошладик. Аввалига, иссиқхонага 700 туп лимон кўчати ўтқиздик. Сўнг унинг ёнига помидор ва бодринг экдик. Бу яхшигина даромад манбаи эканини ўшанда тушунганман. Фойдани ишни янада ривожлантиришга йўналтирдик.
— Ҳозир иссиқхона майдони қанчага кенгайган?
— 2016 йил яна 2,5 гектар ер олдик. Шундан 1,5 гектарига иссиқхона қуриб, ишга туширдик. Ҳозирда янги иссиқхонамизга 25 мингта Голландиядан келтирилган бодринг уруғини экканмиз.
— Баҳорда эрта ҳосил олиш учун кўчатни қандай парваришлаш керак?
— Аввало, ер унумли бўлиши зарур. Бунда маҳаллий ўғитнинг роли катта. Иссиқлик ва қуёш нури билан етарлича таъминланиши, ҳарорат 15 даражадан юқори бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўсимлик ривожланмай қолади. Шунингдек, калий, кальций, магний сингари озиқ моддалар бериш талаб этилади. Қайси модда етишмаётган бўлса, кўчат белги беради. Масалан, баргнинг сарғайиши, бодринг кўчатининг мўйловчалари жингалак бўлиб қолса, демак, унга кальций етишмаётганини биламиз. Кўчат гуллай бошлаганда гулини тўкиб қўймаслиги учун калий бериш лозим.
— Голландиядан келтирилган бодринг нави қанча вақтда ҳосилга киради?
— Уруғ экилгандан 60 кун ўтиб, ҳосилни йиғиш мумкин. Яқинда Франциядан ҳам помидор уруғи келтирдик. У 55-60 кунда мева бераркан. Мана, тажриба қилиб кўряпмиз. Бир ойдаёқ мева тугди. Агар керакли шароит яратилса, юқори ҳосил олиш мумкин экан.
— Даромад қандай?
— Очиғи, 2017 йил якунида иссиқхонани иситишда бироз муаммолар пайдо бўлди. Газ ёқишга жуда кеч рухсат берилди. Шу боис биринчи ҳосилдан айрилдик. Шунга қарамай, ўтган йили 26 сотих бодрингдан 60 тонна, помидордан 50 тоннадан зиёд ҳосил олдик. Бундан ташқари, яна 5 тонна лимон ҳам сотдик.
Гуландон опа билан анча суҳбатлашдик. Келгуси режалари жуда кўп экан. Шу йилнинг ўзида 2 гектар ерга фақат Японияда ўсувчи павловния дарахтини тажриба сифатида 15 апрель куни ерга ўтқизиш ниятида. Қолаверса, иссиқхонани кенгайтириб, аҳолига тадбиркорликни ўргатиш учун махсус тренинглар ташкил қилишни ҳам режалаштирган.
«Оила даврасида» мухбири
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил